Даунинг футболчилик фаолиятини якунлади
02 авг 2021 19:06
Новости
Даунинг футболчилик фаолиятини якунлади
"Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси собиқ вингери Стюарт Даунинг 37 ёшида футболчилик фаолиятига якун ясади.
Даунинг 20 йиллик фаолияти давомида клублар миқёсида 725 та ўйинда, терма жамоа учун 35 та ўйинда қатнашди. Шунингдек, ЖЧ-2006 ва Евро-2012'да иштирок этди.
Стюарт "Мидлсбро" тарбияланувчиси ҳисобланади. Вингер фаолиятининг дастлабки қисмини "Риферсайд"да ўтказган. 2009 йилда "Астон Вилла"га йўл олган, орадан икки йил ўтгач, 20 миллион фунт эвазига "Ливерпуль"га ўтган. Мерсисайд клубида ўтказган икки мавсумидан сўнг "Вест Хэм", яна "Мидлсбро", ваниҳоят, "Блэкберн"да тўп тепган.
Ўйинчи янги мавсум олдидан ўзига жамоа қидирмади ва бутсаларини михга илишга қарор қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии