RU

Последние новости

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  4 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  37 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди? Новости

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди?

Олмалиқнинг АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида учинчи тур учрашувини ўтказди.

БААнинг  "Шабаб Ал Аҳли " клубига қарши кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ирода кўрсатган ҳолда 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Жамоанинг ғалаба голига қўшимча дақиқаларда Акром Комилов муаллифлик қилди. Биз эса учрашувдан сўнг бевосита футболчининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим? Қийин баҳсни ўтказдик. Рақиб ҳам ғалаба учун бор кучини ишга солди. Зеро, уларни дуранг қониқтирмасди. Шунга яраша муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимиз ўтган ўйиндаги хатоларимизни кўрсатишди. Нима етишмаётганини тушунтиришди. 

Дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимизга қарамасдан, ўзимизда куч топа олдик. Икки голда ҳам барча бирдек ҳаракат қилди. 

Зарба йўллашимдан олдин қарадим ва дарвозабоннинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим. Тўп йўналишини ўша жойга тўғирлаб зарба бердим. Ичимда гол бўлишини сезиб тепганим йўқ. Шунчаки ўша вазиятда тезкор қарор қабул қилишим керак эди. Худога шукр, тўп дарвозадан ўрин олди. Ғалаба билан барчани табриклайман", - дейди Комилов.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика