RU

Последние новости

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  150 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  3 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  20 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ" Новости

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (0:2) Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Маринович сайтимизга интервью берди.

"Аргентинага қарши қийин, аммо яхши ўйин ўтказдик. Бироқ яхши ўйин ғалаба қозониш учун етарли бўлмади. Биламизки, Аргентина дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ва уларда маҳоратли ўйинчилар кўп. Албатта, рақиб ғалабага лойиқ эди, бироқ жамоадошларимга эътироз билдирмайман, сабаби, қўлимиздан келганча, ҳаракат қилдик. Лекин кейинги босқич масаласида битта учрашув орқали ҳал қилинадиган белашувларда қандай ўйнаш кераклиги борасида кўп ишлашимиз лозим.

Мундиалда Жанубий Американинг икки жамоасига қарши рўбарў келдик. Ўйлашимча, Бразилия Аргентинадан кучлироқ, бироқ уларнинг ўзаро ўйинидан ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Сабаби Аргентина ўта агрессив ўйин намойиш этади, бундай ўйин билан эса Бразилияни бемалол мағлуб этиши ҳам мумкин. Бироқ барибир икки жамоани солиштирганда, Аргентинани билан ўйнаш нисбатан қулайроқ. Чунки, улардаги ўйинчилар даражаси бразилияликларникидан пастроқ.

Ўзбекистондаги турнир фаолиятимдаги илк жаҳон чемпионати эди. Бундай мусобақада иштирок этиш ҳар қандай футзалчининг орзуси бўлса керак. Ўзбекистондан илиқ таассуротлар қолди. Бу мамлакат, бу ердаги одамлар менда яхши таассурот қолдирди", деди Маринович.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика