RU

Последние новости

11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  12 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  21 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади? Новости

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади?

Ой бошидаги харажатлар олдидан кайфиятни бироз кўтариб оламиз.

Ишхонага йўл олишда яқинда жўнаб кетган автобусга кеч қолдим. Тана аъзомнинг бир парчасига айланган телефонимда киракаш ҳақини ҳисоблаб кўраман. Йўқ, бугун оч қолишни истамайман. Яхшиси, кейинги автобусни кута қоламан. Кун давомида одамни сомса ҳолига келтириб қўядиган ҳаво ҳароратидан "куч разряжена" ҳолатига келиб, ўзимни ўриндиққа таппа ташлайман. Таппа ташлайман дейиш ҳам нотўғри, акс ҳолда қовурғаларимнинг қисирлаганини эшитишим ҳеч гап эмас. Атрофида пашшалар фестиваль ўтказаётган шипдаги хира лампочкага нигоҳимни қадаганча, ўйга чўмаман. Ҳеч кимнинг хаёлига келмасам ҳам, ойига бир маротаба йўқлаб туришни канда қилмайдиган ижара уй эгаси тез орада ҳол-аҳвол сўрашни бошлай бошлайди. Ой сўнгида археологияга бўлган меҳрим жўшиб кетади ҳамда сопол кўзанинг "сурати"ни топиш ҳаракатига тушиб қоламан. Хаёлимнинг бир оёғи боғда, бири эса Бағдодда бўлиб турган сонияларнинг ҳар бирида Саудия Арабистонида тўп тепаётган юлдуз футболчи Криштиану Роналду миллионлаб пул топади. Ҳа, унинг нафас олиши ҳам пул. Нафасидан ҳам пулнинг ҳиди келади. Сиз ҳам чуқур нафас олиб кўринг-чи! Жин урсин, намунча ҳаммаёқ чанг! Келинг, португалиялик форвард ўзбек муллажирингида тахминан қанча ишлаб топишини чамалаб кўрамиз.

Роналду сониясига 80723 сўм ишлайди. Бу пулга бир кун тўйиб овқатланиш мумкин. Лапша ейиш ҳам жонга тегди. Демак, давом этамиз. 

Дақиқасига 4843380 сўм. Телефоним бошим сингари қотадиган бўлиб қолган. Иложи бўлса, иккаласиниям алмаштириш керак. 

Соатига 293274007 сўм. Криштиану ака, яп-янги Tracker қуллуқ бўлсин! Биламан, барибир ЎзАвтони танламайсиз. Мен эса одатда, паст уловларда юришни ёқтирмайман. Шу боис, қадримга яраша транспортда ишга қатнайман, яъни автобусда.

Кунига 6986208964 сўм. Мактабда математика дарсидан қочганим кўп панд беради-да. Тўғри-да, бунақа сонларга ишим тушмаса нима ҳожати бор?! Роналдунинг бир кунда топадигани эса Ўзбекистонда бутун умр яшашга етади. Бола-чақасига ҳам. Лекин у хотинни иккита қилиш ҳақида ўйламаса керак.

Ҳафтасига 48874108934 сўм. Бунақа майда-чуйда ишларга бошимни қотиришга вақтим йўқ. Ўзингиз ҳисоб-китоб қилаверинг. Атиги 48 млрд сўм экан.

Ойига 211347498096 сўм. Августда имтиҳон топширадиган абитуриентбоп савол экан.

Йилига 2539105359070 сўм. Тошкентни ҳазил тариқасида сотувга қўйган пост ўчириб ташланган бўлса керак-а?! Йўқ, бунақада ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Нақ, Мартин Иден бўлиб кетишим ҳеч гап эмас. Кўп хаёл суриш ҳам яхши эмас. Яхшиси, ўриндан кўтарилиб, ишлаш керак. Жин урсин, яна автобус ўтиб кетиб қолибди. Таксида кетардим-у, юқорида айтганимдек, обрўмга тўғри келмайди. Начора, охирги пайтларда вазн орттириб, нақ 60 килога чиққандим. Қуёш тафти уриб турган бекатда яна аввалги ҳолатимга қайтишим ҳеч гап эмас.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика