RU

Последние новости

16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  0 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  11 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  2 14:27Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 14:05"Пахтакор-79" хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, жамоалар дурангга рози бўлган "Динамо" – "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  16 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  2 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  3 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  3 11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  5 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  16 11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   1

Даниел Гомес: "Ўзбекистоннинг машғулотларини ва видеоларини кўп кўргандик. Рақибни яхши ўрганганимиз самара берди" Новости

Даниел Гомес: "Ўзбекистоннинг машғулотларини ва видеоларини кўп кўргандик. Рақибни яхши ўрганганимиз самара берди"

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг Коста-Рика терма жамоаси футзалчиси Даниел Гомес сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ўта қийин баҳс бўлишини билардик. Мезбон жамоага қарши ўйнаётганимиз ҳам бизга ортиқча босим ўтказаётганди. Фақатгина ғалаба қозониш биз учун қониқарли натижа бўлар эди. Яратганга шукр, биз ижобий натижа қайд эта олдик.

- Ўзбекистон терма жамоасига ҳақида нималар дея оласиз? Ушбу жамоа сизларни нимаси билан ҳайрон қолдира олди?

- Ўзбекистон жуда тезкор жамоа эканлигидан хабарим бор эди. Терма жамоангиз бир ёки иккита пас орқали ўйнай оладиган жамоа. Рақиб жамоанинг қарши курашиш қанчалик қийин бўлмасин, биз ўзимизга керакли натижа қайд этишга мажбур эдик. Биз тўпни олиб қўя олдик ва голлар урдик.

- Коста-Рика терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди. Кейинги босқич ҳақидаги фикр билдириб ўтсангиз?

- Айни дамда биз ким рақибимиз бўлишини билмаймиз. Нидерландия Парагвайни мағлуб этганидан хабарим бор ва улар гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритишди. Биз учинчи ўринни энг яхши жамоа бўла олдик ва қайсидир гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоага қарши ўйнаймиз. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар биз фақатгина ғалаба қозониш учун ўйнаймиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги учрашувда мағлубиятга учрашига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Хўш, биринчи навбатда Ўзбекистон бугунги баҳсда турли хил услубларда ўйнаганини таъкидлаб ўтмоқчиман, бу жамоа кўп вақтдан бери бирга ўйнаб келаётганига исбот бўла олади. Рақибимиз бугун бир-иккита пас орқали ҳужумга ўтди. Жамоа қандай ўйнашни ва тактикаларни ёддан билишидан хабаримиз бор эди. Бундай тезкор жамоаларга қарши ҳимояланиш осон вазифа эмас. Биз Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларини кузатиб бордик, видеоларини томоша қилдик. Ўзбекистонга қарши қандай самарали ўйнаш кераклиги ҳақида кўп бош қотиргандик. Барча меҳнатларимиз ўз самарасини берди ва бугун рақибимиз бизга кўп муаммо ярата олмади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика