Даниэл Алвес: “Барселона” янгича ўйин услубини қидириш йўлида турибди”
20 сен 2013 11:01
Новости
Даниэл Алвес: “Барселона” янгича ўйин услубини қидириш йўлида турибди”
“Барселона” клуби ҳимоячиси Даниэл Алвес, Чемпионлар лигаси 1-тур гуруҳ босқичи доирасида “Аякс” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0), жамоадаги ўйиннинг ўзгариб бораётгани ҳақида гапириб ўтди.
“Аякс” устидан қоғонилган ғалаба, бизнинг ўйинимиз яхшиланиб бораётганини ва ўйинимизни бошқача услубда ўзгарганини кўрсатди.
Айни пайтда жамоа янгича услубни қидириш йўлида турибди ва ўтиш даврини бошдан ўтказаяпти. Бироқ биз ғалаба қозонаяпмиз, демак тўғри йўлдан бораяпмиз.
Ўйинда ўзгаришлар катта эмас. Биз рақибнинг ўйинига қараб ўйин услубини танлаймиз ва ўйинимизга салгина янгилик киритамиз.
Бизга кўплаб голли вазиятларни яратиб берадиган янгича ғоя керак”, - дейди футболчи Barca TV га берган интервьюсида.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии