Дани Алвес: "Барселона"да мени қадрлашмади"
19 июл 2020 17:19
Новости
Дани Алвес: "Барселона"да мени қадрлашмади"
"Барселона" собиқ футболчиси Дани Алвес 2016 йили клубдан кетгани ҳақида гапирди.
"Эгоист эмасман. "Барселона"ни доим соғинаман. У ерни ўзимнинг уйимдек биламан. Ўша кунлари 8 йил давомида "Барселона"да ўйнаб, орқа эшикдан кетишимни айтгандим.
Жаҳлим чиқди, "Барселона" учун кўр иш қилдим, бироқ улар менга янги шартнома таклиф қилишмади. Ўшанда энг яхши мавсумимни ўтказгандим. Мени қадрлашмади.
"Реал" менга икки баравар пул таклиф қилганди, лекин "Барса"ни танлагандим. Бироқ кетадиган вақтни ўзим танламоқчи эдим. Таслим бўлдим ва шунчаки бошимни эгиб, у ердан кетдим.
Афсусланмайман, барчанинг олдида виждоним тоза бўлиб қолди. Аммо қайтадиган эшикни қаттиқ ёпиб кетганим йўқ", - деди Алвес.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии