RU

Последние новости

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  0 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  2 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Дамир Низанов: "Футболимиз ривожида Неъматилло Қуттибоевнинг хизматларини алоҳида эътироф этаман" Новости

Дамир Низанов: "Футболимиз ривожида Неъматилло Қуттибоевнинг хизматларини алоҳида эътироф этаман"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Хоразм" учрашуви олдидан "Арал Самали" футболчиси Дамир Низанов билан суҳбат ташкил этдик.

- Дамир, ўтган йили "Хоразм" сафида ажойиб мавсум ўтказдингиз. Жорий мавсум олдидан сизда қандай таклифлар бор эди?
- Менга биринчи бўлиб "Арал Самали" жамоаси таклиф билан чикди. Клубдаги шароитлар менга маъқул келди ва қолишга қарор қилдим. "Арал Самали" га ёрдам бераётганимдан хурсандман.

- Бу йил "Арал Самали" жамоаси ўз олдига кандай мақсадларни қўймоқда?

- Бизда ҳозир маҳаллий футболчилардан ташкил топган яхши жамоа шаклланган. Мақсад хар бир ўйинда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш. Аммо раҳбарият ҳали биз билан учрашгани йўқ..

- ПРО-Лиганинг 2-турида собиқ жамоангизга қарши майдонга тушасиз...

- Аввало "Хоразм" жамоасига омад тилайман. Иккала жамоа ўртасидаги ўйинлар ҳамиша шиддатли ва қизикарли кечади. Бежизга бу каби учрашувларга дерби мақоми берилмайди.

- Қорақолпоғистон футболи ривожланишида ва танилишида ҳиссасини қўшган инсонлардан кимларни айта оласиз?

- Хозир бизда футбол ривожланишида кўпчилик меҳнат қилишмокда. Неъматилло Қуттибоевнинг меҳнатлари алоҳида эътиборга молик. У киши ёш футболчилардан ўз меҳнатларини аямасдан Суперлига жамоаларида ўйнаб кетишига йўл кўрсатиб берган.

- Футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган? Биринчи мураббийим деб кимни айтган бўлардингиз?

- Футболга келишимга акам сабабчи бўлган. Биринчи мураббийим эса Равшан ака бўладилар.

- Бу йил ПРО-Лига жамоалари орасида кайси жамоанинг Суперлигага чикиш учун имкониятлари юкори баҳолайсиз?

- Хозирча барча жамоанинг имконияти бир хил, лекин Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида Суперлигага чиқиш учун имконият юқори деб биламан.

- Кучли бешлик чемпионатлари орасида кайси жамоага мухлислик киласиз? Шунингдек, қайси хорижлик футболчининг ҳаракатлари сизга ёқади?

- Испанияда "Барселона"га мухлислик киламан. Англияда эса Кевин де Брюнени ҳатти-ҳаракатларини ўзимда ўзлаштириб майдонда такрорлашга ҳаракат киламан.

- Суҳбатимиз якунида футбол мухлисларига тилакларингиз...

- Ниятим аввало юртимиз тинч бўлсин, Қорақолпоғистонга ҳам катта футбол қайтсин, юртимиз стадионлари ҳамиша футбол мухлислари билан тўлиб тошсин.


Тимур Ибрагимов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика