RU

Последние новости

08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  2 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  4 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1

Даҳшатли жангда Бельгия ғолиб бўлди Новости

Даҳшатли жангда Бельгия ғолиб бўлди

Мундиал ҳақиқий футбол байрамини тақдим этиб беришдан чарчамаяпти.

Нимчорак финалнинг сўнгги баҳси ҳам мухлисларни сўнгги сонияларгача катта ҳаяжонда ушлаб тура олди. Бельгия ҳамда АҚШ жамоалари ўртасида кечган беллашувда кўп кузатилаётган ҳолат руй берди.

Бу ўйинда ҳам ғолиб номи асосий дақиқаларда аниқланмади. Жамоалар 90 дақиқа бир-бирларига етарлича қаршилик кўрсатишди, лекин гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Қўшимча бўлимнинг дебютидаёқ Де Бруйне ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди, 1:0.

Орадан кўп ўтмасдан қўшимча таймда майдонга туширилган Ромело Лукаку ўзининг аниқ зарбаси билан орадаги фарқни иккита етказди.


АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн тезда жамоа таркибида ўзгариш киритди. Бедоя ўрнига илк бор мундиалда майдонга туширилган ёш истеъдод соҳиби Жулиан Грин устози ишончини оқлади. Жарима майдончаси ичида осон бўлмаган вазиятда тўпга аниқ зарба бера олган Грин ҳисобни қисқатиришга эришди, 2:1.

АҚШ ҳужумлар сонини ошириб борди. Бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Лекин Жонс, Демпсей, Бредлиларнинг зарбаларига бирозгина аниқлик етишмади.

Шундай қилиб Марк Вильмотс шогирдлари осон бўлмаган ўйинда катта жасорат кўрсатиб ғалабани ўз қўлларида сақлаб қолишди ва чорак финалга йўл олишди.

Бельгиянинг чорак финалдаги рақиби Аргентина ҳисобланади. Бу жамоалар 5 июль куни ўзаро тўқнаш келишади.


ЖЧ-2014. Нимчорак финал.

Бельгия - АҚШ 2:1
2 июль. 01:00
Бош ҳакам:
Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Редоуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками:
Норберт Хауата (Таити).

Голлар: Де Бруйне (93), Лукаку (105), Грин (107)

Бельгия
: Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Витсель, Де Бруйне, Феллайни, Азар (Чадли, 111), Мертенс (Миральяс, 61), ван Буйтен, Ориги (Лукаку 91).

АҚШ: Ховард, Гонзалез, Бредли, Беслер, Бислей, Демпсей, Бедоя (Грин, 105), Жонес, Зуси (Вондоловски, 73), Камерун, Жонсон (Йедин, 32).

Огоҳлантиришлар: Камерон (18), Компани (42).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика