RU

Последние новости

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

#CR7 июль! Новости

#CR7 июль!

Бундан роппа-роса 9 йил аввал "Реал" аъзосига айланган Жаҳоннинг энг кучли икки футболчиси бири бўлиб турган Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Италия ва Испания нашрлари бор эътиборларини Россияда бўлиб ўтаётган мундиалга эмас, балки Роналду мавзусига қаратишган. Ҳар дақиқада, ҳар соатда Роналду борасидаги хабарлар кўпаймоқда. Воқеалар ривожи эса Криштиану Роналдуни тобора Туринга яқинлаштирмоқда.


Криштиану Роналдунинг "Реал"даги натижалари:

ЕЧЛ: чемпион (2014, 2016, 2017, 2018)
Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби:  (2014, 2016, 2017)
Ла Лига чемпиони: (2012, 2017)
Испания кубоги соҳиби: (2011, 2014)
Испания суперкубоги соҳиби: (2012, 2017)
УЕФА суперкубоги соҳиби: (2014, 2017)  
"Олтин тўп" соҳиби: (2013, 2014, 2016, 2017)
"Реал"даги голлари: 450


Испаниянинг "Реал"га ихтисослашган машҳур нашри "Marca" ва Италиядаги энг авторитет газета саналган "La Gazzetta Dello Sport" ва бошқа бир қатор газеталарнинг муқоваси Роналдунинг "Ювентус"га келишига бағишланмоқда.

Айни пайтда "Реал" президенти Флорентино Перес Роналдуни "Ювентус"га қўйиб юборишга қарши эмас, деб ёзмоқда Испания нашрлари. Фақат Пересни истаги шуки, Роналду "Реал"дан "Ювентус"га ўтмоқчи эканлигини ошкора ўзи эълон қилишини хоҳламоқда. Перес Касильяс билан бўлган воқеани такрорланишини истамаяпти. Чунки Икер Касильясни жамоадан кетишига мухлислар айнан "Реал"ни айблаган эди. Перес эса Роналду масаласида ҳам бу такрорланишини истамаяпти. Роналду эса Пересни жентельментлик келишувини бузганидан ғазабда.

"Marca" нашри Роналду "Ювентус" президенти Андреа Аньеллига Туринга ўтишга ваъда бергани ҳақида бонг урди. Аньелли ва Роналду телефон орқали 28 маротаба суҳбатлашгани ҳақида ҳам испан нашри ёзмоқда.

"Ювентус" устози Массимиллиано Аллегри эса Роналдунинг жамоага келаётганидан хабар топгач таътилидан вақтли қайтган ва клуб офисига келиб трансфер масалаларини ҳал этишга киришган.

Италия нашрлари эса #CR7 июль куни "Ювентус" шов-шувли трансферни эълон қилиши кутилаётгани ҳақида ёзмоқда.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика