Coca Cola Tour: Германия футбол Иттифоқи музейида Франц Беккенбауэрга совға қилинган ўзбек чопони
23 июн 19:25
Новости
Coca Cola Tour: Германия футбол Иттифоқи музейида Франц Беккенбауэрга совға қилинган ўзбек чопони
Германия футбол иттифоқининг музейига кириш 3 киши учун 57 евро бўлди. Яхши нарх. Музейга киришимиз билан кўзга тушадиган биринчи экспонат 1954 йил ЖЧда ғалаба қозонган МТЖнинг тўпи. Бу тўп финалда ўйналганми ёки бошқа ўйинларда билмадим, аммо бу ўша йилги ЖЧдан. Немислар ўзларининг биринчи кубокларини Швейцарияда бўлиб ўтган ЖЧда қўлга киритганлар. Бу мундиал уларнинг янги тарихларини бошлаб берган. Уришдан кейинги дастлабки ғалаба учун махсус жой ажратилган. Қолган 3 та кубок бир ерда.
Германия футбол Иттифоқи музейига 15 дақиқа ичида саёҳат қиламиз.
Венгрия терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган Германия МТЖнинг мусобақадаги таркиби мана шундай суратли кўринишда кўрсатилган. Сиз бу ерда футболчилар ҳақида тўлиқ маълумот оласиз. Видеода финалда Уругвай деб хато қилганлигим учун узр сўрайман.
Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell
Шляпа кийиб, мана шундай камуфляжларда футбол кўришга нечи?
Аёллар Бундеслигаси ҳакамлари бугунгидек шортикда эмас, юбкаларда ҳакамлик қилган эканлар. Қанот ҳакамларининг 50 йил аввалги байроқлари.
Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтган ЖЧ финалида Марадона "ўз майдонида" Германияга имкониятни бой беради. Қизиғи шундаки, Аргентинанинг икки афсонаси Марадона ва Месси ЖЧ финалларида Германияни мағлубиятга учрата олмаганлар. Бу ўйинда биргина пенальти ўйин тақдирини ҳал қилган. Видеода кўришингиз мумкин, пенальти тепилган нуқтанинг майсаси ва тупроғи музейга қўйилган.
Мана ўша чопон. Ўзбекнинг зар тўни Франц Беккенбауэрга совға қилинган экан ва у музейнинг марказида туради. Унга кирган ҳар бир томошабин ЎФФ тимсоли туширилган бу либосни олдидан беэътибор ўтмайди.
Германиянинг 1974 йилда қўлга киритган кубоги. Иккинчи мундиални улар ўз майдонларида Нидерландия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб қўлга киритганлар. Ёдингизда бўлса голни биринчи учар голландлар урган, кейинги иккитасини мезбонлар.
Музейни яхшиси жонли кўринг. Айниқса 100 йиллик тарихни ўз ичига олган 3D шоуси жуда зўр чиққан. Ўтмиш билан бугунги кун бирлаштирилган.
Комментарии