RU

Последние новости

23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  11 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  11 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  15 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  4 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  17 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  6 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  376

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" - "Бунёдкор". Марказий учрашувда жанговар дуранг Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" - "Бунёдкор". Марказий учрашувда жанговар дуранг

Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 12-тур
НАСАФ — БУНЁДКОР 2:2

Голлар: Норчаев 20, Абдихолиқов 57, Иззатов 67, Эркинов 85.
24 август 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00 ("Спорт ТВ")
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жамшид Имомов

 "Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (4.Ҳусниддин Алиқулов 81), 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Ҳусаин Норчаев (20.Ислом Кенжабоев 65), 22.Акмал Мозговой (7.Дилшод Раҳматуллаев 88), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (15.Жўрабек Маннонов 89), 88.Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 17.Файсал Траоре, 25.Муҳриддин Зоиров, 50.Шохмалик Комилов.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 6.Анвар Ғофуров (34.Суҳроб Иззатов 55), 7.Дилшод Аҳмадалиев (37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов 84), 10.Хуршид Ғиёсов (77.Селим Нурмурадов 84), 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 48.Валерий Акопов (14.Миржаҳон Мираҳмадов 36, 90.Шаҳбоз Эркинов 84), 49.Фаррух Икромов.
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 4.Давронжон Эргашев, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 24.Баҳодир Пардаев. 

Огоҳлантиришлар: Насруллаев 2, Бозоров 75.

Насаф

Хусайин Норчаев - 20', Бобир Абдихоликов - 57'

Суперлига. Тур 12

24/08/2020, 19:00

2
:
2
Завершен

Бунедкор

Сухроб Иззатов - 67', Шахбоз Эркинов - 85'

45'
90'
2'  Шерзод Насруллаев
20'  Хусайин Норчаев
57'  Бобир Абдихоликов
65'  Хусайин Норчаев (Ислом Кенжабоев)
75'  Ойбек Бозоров
81'  Голиб Гайбуллаев (Хусниддин Аликулов)
88'  Акмал Мозговой (Дильшод Рахматуллаев)
89'  Ойбек Бозоров (Джурабек Маннонов)
36'  Валерий Акопов (Мирджахон Мирахмадов)
55'  Анвар Гофуров (Сухроб Иззатов)
67'  Сухроб Иззатов
84'  Мирджахон Мирахмадов (Шахбоз Эркинов)
84'  Хуршид Гиясов (Селим Нурмурадов)
84'  Дилшод Ахмадалиев (Мухаммадодил Кахраманов)
85'  Шахбоз Эркинов


Учрашувнинг матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин бўлди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


92. Қўшимча вақтларда ҳам жамоалар ҳужум қилишдан тўхташмаяпти. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа вақт қўшиб берди. 

89. Ойбек Бозоров ўрнига Жўрабек Маннонов ўйинни давом эттирмоқда. 

88. "Насаф" сафида Акмал Мозговой ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди. 

85. ГОООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда - 2:2! Эркинов бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллади!

84. "Бунёдкор"да бирданига учта ўзгариш. Мираҳмадов ўрнига Эркинов, Ғиёсов ўрнига Нурмуродов, Аҳмадалиев ўрнига Қаҳрамонов ўйинни давом эттиради. 

81. Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Ҳусниддин Алиқулов ўйинни давом эттиради. 

81. Ўйин асосан "Насаф"нинг дарвозаси жойлашган қисмда кечмоқда. 

78. "Қалдирғочлар" ҳужуми. Бироқ, ушбу вазиятда Ғолиб Ғайбуллаев ажойиб тарзда рақиб ҳужумини бартараф этди!

75. Ойбек Бозоров Йўлдошевга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

71. "Бунёдкор" яна ҳужумга ўтмоқда. 

67. ГОООЛ! Суҳроб Иззатов Мираҳмадовнинг пасидан сўнг ҳисобни қисқартирди - 2:1!

65. "Насаф" сафида Ҳусайин Норчаев ўрнига Ислом Кенжабоев майдонга тушди. 

61. "Бунёдкор" ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг кетма-кет ҳужумга ўтди. 

57. ГОООЛ! Бобир Абдихолиқов Саитовнинг ўнг қанотдан етказган тўпини рақиб дарвозасига жойлаб қўйди - 2:0! 

55. "Бунёдкор" сафида ўзгариш. Анвар Ғофуров ўрнига Суҳроб Иззатов ўйинни давом эттиради. 

55. Ойбек Бозоров ажойиб тарзда олдинга борганди. Аммо Станоевич якуний зарбани беришда нониқ ҳаракат қилди. 

53. Станоевичдан ажойиб зарбааа! Абдужалилов бу сафар маҳорат кўрсатди!

(Фото: Толибжон Қосимов)


Норчаевнинг голини ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗда томоша қилинг!

47. Зарбааа! Нурилло Тўхтасиновнинг жаримадан берган зарбасини Неъматов қайтариб юборди. Ажойиб зарба ва ажойиб сейв!

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

(Фото: Толибжон Қосимов)


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди. 

40. Станоевичнинг кутилмаганда узоқдан берган зарбасини "Бунёдкор" посбони қийинчилик билан қайтариб юборди.

36. "Бунёдкор"да ўзгариш. Акопов ўрнига Мираҳмадов ўйинни давом эттиради. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


35, Яна бир ажойиб зарба" Бу сафар Марко Станоевич ижросида. Қаршилик футболчилар бурчак зарбаси тепишади. 

29. Энди "Бунёдкор"да хавфли ҳужум! Бироқ Икромов тўпни ўзига қулай тарзда тўхтата олмади.

28. Хавфли вазияттттт!!! "Насаф" футболчилари яна гол киритишлари мумкин эди. Аммо Норчаевнинг берган зарбаси рақиб дарвозаси тепасидан ўтиб кетди. 

24. "Бунёдкор" ўтказиб юборилган голдан сўнг олдинга бормоқда. 

(Фото: Толибжон Қосимов)



20. ГООООЛ! Норчаев ҳисобни очмоқда! Станоевичнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Ҳусаин Норчаев тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди - 1:0!

14. "Насаф" қарши ҳужумдан ўз омадини изламоқда.

9. Фаррух Икромов рақиб жарима майдончаси ичида ажойиб рейд уюштирди. Афсуски, мана шундай ажойиб ҳаракатлар голсиз якунланди. 

7. Абдихолиқовнинг берган зарбасини ҳимоячи Анвар Ғофуров бартараф этди. 

4. Ўйиндаги илк хавфли вазият!!! Акоповнинг берган зарбасини Неъматов қўлидан чиқариб юборди ва "аждарлар" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. 

2. Дастлабки дақиқаларданоқ Шерзод Насруллаев Акоповга қарши ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


-УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Тез ёрдам етиб келди шекилли. 

-Ҳали майдонга тез ёрдам вакиллари етиб келишмади. Шунинг учун учрашув бошланиши бироз кечикмоқда.

-Ўйин бошланиши бироз кечикмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Турнинг марказий учрашувидан матнли трансляцияни бошлаймиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика