RU

Последние новости

10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  2 10:05Сон Хин Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  6 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  6 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2

Coca Cola Суперлигаси. Биринчи давра юлдузлари Новости

Coca Cola Суперлигаси. Биринчи давра юлдузлари

Кеча Ўзбекистон чемпионатида биринчи давра ўйинлари расман якунига етди.

Жамоалар июль ойи охирига қадар таътилга чиқишди. Биз ортда қолган даврада қолганларга нисбатан ёрқинроқ ўйнаган футболчиларни ёдга оламиз.


1.Сильванус Нимели
Клуби:
"Сурхон"
Амплуаси: Ҳужумчи
Фуқаролиги: Либерия
Статистикаси: 13та ўйин, 6та гол, 4та самарали ҳаракат
Туғилган сана: 04.09.1998


Йил бошида Термизнинг "Сурхон" клуби ўз сафига либериялик 24 ёшли ҳужумчини қўшиб олди. Кўпчилик бу йигитча Ўзбекистонда ўзини қандай намоён этишига қизиққанди. Илк расмий ўйиндаёқ Нимели ОКМК дарвозасини ишғол қила олди, ўшанда кўпчилик шошмайлик битта гол ҳали ҳеч нарса дегани эмас деганди. Бироқ кейинги баҳсларда ҳам Сильванус жамоасига муҳим голлар ва голли узатмалар орқали ёрдам беришда давом этаверди. Қарши ҳужумларда беназир бўлган Нимелига бўш зона қолдирилса тамом, чаққон ҳаракатлар билан рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлади ҳамда гол уради ёки камида пенальти ишлайди. Биринчи даврадаги 13та ўйинда 6та тўп киритган ва 4та самарали ҳаракатни амалга оширган Нимелига бошқа клублар ҳам "оғиз солишаётгани" ҳақида хабарлар чиқди. Бу табиий ҳолат. Термиз клуби уни жамоада сақлаб қолса, Ўзбекистонга тўла мослашиб бўлган либериялик футболчи иккинчи даврада фойдали ҳаракатларни янада кўпроқ амалга оширишини кутишимиз мумкин.




2. Зенан Займович
Клуби
: "Сўғдиёна"
Амплуаси: Ҳужумчи
Фуқаролиги: Бельгия
Статистикаси: 12та ўйин, 6та гол
Туғилган сана: 11.11.1994

Бельгиялик ҳужумчи Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида пайдо бўлганида кўпчилик дарҳол ундан голлар кута бошлади. Бироқ дастлабки бешта турда Займович номи ҳеч қайси стадион таблосида кўриниш бергани йўқ. Шундан кейин "Сўғдиёна" учун бу хато трансфер, навбатдаги чет эл хўрозқандларидан бири деб ўйлай бошладик. Аммо Иван Бошкович келганидан кейин Зенан "уйғонди" ва кетма-кет 5та турда рақиблар дарвозасига 6та гол уришга эришди. Займович гол ура олмаган бешта турда "Сўғдиёна" умуман ғалаба қозона олмаган бўлса, Займович тўп киритган 5та турда Жиззах клуби 4та ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси охирги 3та турда ҳам Займович гол ура олмади ва жамоаси яна ғалаба қозона олмади.




3. Остон Ўрунов
Клуби:
"Навбаҳор"
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Статистикаси: 12та ўйин, 5та гол, 1та голли узатма
Туғилган сана: 19.12.2000

Россиядаги бир неча йиллик у қадар омадли бўлмаган фаолиятидан кейин яна Ўзбекистонга қайтган Остон Ўрунов яна ёшлигини эслади. Биринчи даврада "Навбаҳор"нинг энг муҳим фигураларидан бирига айланган Ўрунов айниқса "Бунёдкор" билан баҳсда "ёрворди". Ўз финтлари ва тўп узатишлари орқали жамоа ғалабаларига ҳисса қўшиб келаётган Остон дастлабки даврада 5та гол уришга эришди ва 1та голли узатмани амалга оширди. У фақат сўнгги турда кичик жароҳати туфайли майдонга тушгани йўқ.



4.Ҳусниддин Алиқулов
Клуби:
"Насаф"
Амплуаси: Ҳимоячи
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Статистикаси: 13та ўйин, 5та гол
Туғилган сана: 04.04.1999

Ўзбек "Серхио Рамос"и учун биринчи давра ажойиб ўтди. Марказий ҳимоядаги ўз вазифаларидан ташқари зарур ҳолларда марказий ҳужумчига айланадиган Алиқулов "Насаф"га бир неча муҳим ғалабаларни келтирди. "Турон", "Бухоро" ва ОКМК дарвозаларига биттадан тўп киритган ҳимоячи, "Олимпик" билан баҳсда дублга эришди. Бугунги кунда ҳимоячилар орасида иккинчи қаватдаги курашларда беназир футболчи айнан Алиқулов ҳисобланади.




5.Суҳробжон Султонов
Клуби:
"Бунёдкор"
Амплуаси: Дарвозабон
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Статистикаси: 13та ўйин, 4та "қуруқ ўйин", 3та пенальти қайтарган
Туғилган сана: 26.03.1990

Биринчи давранинг энг яхши дарвозабонларидан бири "Бунёдкор" посбони Суҳробжон Султонов бўлди. Ҳа, "Бунёдкор" биринчи даврани 8-ўринда якунлашди, ҳа Султонов 13та ўйинда 16та гол ўтказиб юборди. Лекин агарда Султонов дарвозада турмаганида "қалдирғочлар" ҳозир лигада қолиш учун курашаётган жамоалар орасида бўлиши мумкин эди. Посбон "Сўғдиёна", "Андижон", "Турон" ва "Бухоро" билан ўйинларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Султонов Илдар Маматказин ("Андижон"), Шерзод Насруллаев ("Насаф") ва Ислом Кенжабоевнинг ("Қизилқум") 11 метрли жарима тўпидан йўллаган зарбаларидан кейин жамоасини голдан қутқарди.




6.Рубин Хебай
Клуби:
"Андижон"
Амплуаси: Ҳужумчи
Фуқаролиги: Албания
Статистикаси: 11та ўйин, 9та гол, 2та голли узатма
Туғилган сана: 30.07.1998

Биринчи давранинг энг ёрқин кашфиётларидан бири Рубин Хебай бўлди. Йил бошида "бургутлар" билан икки йиллик шартнома тузган албаниялик ҳужумчи Суперлигада 11та ўйинда майдонга тушди ва 8та ўйинда самарали ҳаракатни амалга оширди. Илк турда "Насаф" билан баҳсда захирадан майдонга тушган Хебай Сардор Абдунабиевга голли узатмани амалга оширди ва "Андижон" сафардан сенсацион ғалаба билан қайтганди. "Сурхон" билан баҳсда Хебай ҳакам билан тушунарсиз сўзлашувдан кейин қизил карточка олиб иккита ўйинга дисквалификация қилинганди. "Металлург" билан баҳсда рақиблар дарвозасига учта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган Рубин учун голли серия бошланди. Шундан кейин у "Сўғдиёна", ОКМК, "Қизилқум", "Турон", "Бухоро" ва "Пахтакор" билан ўйинларда кетма-кет 7та баҳсда гол уришга эришди. Шундай қилиб, Хебай биринчи даврада Суперлигада 11та баҳсда 9та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Охирги уч йилда Суперлигамизда тўпурар бўлиб келаётган Драган Черан ҳам биринчи даврада айнан 9та гол урди.


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика