RU

Последние новости

00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  0 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  1 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7

Coca Cola Суперлигаси. Август ойи лауреатлари Новости

Coca Cola Суперлигаси. Август ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланган август ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Игнатий Нестеров
Навоийнинг "Қизилқум" клубига кўчиб ўтган тажрибали посбон Игнатий Нестеров август ойида 4та ўйиннинг барчасида майдонга тушди ва жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Мана шу тўрт ўйинда ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборди. "Бунёдкор"га қарши баҳсда Нестеров пенальтидан гол ўтказди. Шу боис Игнатий Нестеров championat.asia талқинига кўра август ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.



Ой голи - Шерзод Каримов

Термизнинг "Сурхон" клуби 10-турда "Навбаҳор"га қарши ўйнади. Учрашувда ҳисобни Шерзод Каримов томонидан урилган гол очиб берди. Каримов бурчакдан тўпни тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳақли равишда ой голи сифатида эътироф этилди.




Ой футболчиси - Ойбек Бозоров

"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров август ойида жуда ҳам ажойиб ўйнади. Ёзнинг сўнгги ойида Бозоров 1та гол урди ва 1та голли пас берди. Бундан ташқари барча учрашувларда рақиб ҳимоячиларига ҳақиқий бош оғриқ бўла олди. Бозоров ўсишдан тўхтаб қолмаса яқин орада терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бирига айланишига шубҳа йўқ. Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ой мураббийи - Шота Арвеладзе
Август ойида "Пахтакор" 4та ўйин ўтказди ва барчасида ғалабага эришди. "Шерлар" 16та гол уриб атиги 2та гол ўтказиб юборишди. Ҳар уч кунда ўйнаб умуман очко йўқотмаган "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе championat.asia талқинига кўра август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.


Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика