RU

Последние новости

16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  55 15:48"Андижон" Чехия жамоасидан енгилди  0 15:27Криштиану Роналду йилнинг энг юқори даромадли спортчиси деб топилди  4 15:01Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси легионерга айланди  1 14:29"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  4 14:00U-20 Осиё Кубоги. Ироқ КХДР билан муроса кўчасини танлади  0 13:45Англия терма жамоасининг собиқ устози Саутгейт китоб чиқаради  1 13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  4 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  8 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  6 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  3 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  11

Coca Cola Суперлигаси. Андижонда дерби, "Бунёдкор" "Жар"да, "Динамо" Навоийда ўйнайди Новости

Coca Cola Суперлигаси. Андижонда дерби, "Бунёдкор" "Жар"да, "Динамо" Навоийда ўйнайди

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган сўнгги 3та баҳс ўтказилади.


Coca Cola Суперлига / 17-тур
17:00 «Бунёдкор» - «Металлург»
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Тимур Гайнуллин, Дониёр Сайлавов, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов
Ўтган турда мағлубиятга учраган икки клуб клубнинг ўзаро тўқнашуви.

"Металлург" бу мавсум ҳозиргача сафарда атиги би марта ғалаба қозонди холос. "Бунёдкор" эса ўз майдонида атиги бир марта мағлуб бўлди холос. Қизиғи "қалдирғочлар" ўз майдонидаги сўнгги 5та турда ҳеч кимга ютқазишмади, бекободликлар эса сафардаги охирги 5та ўйинда ҳеч кимга ютқазишмади.

Биринчи даврада бу жамоаларнинг ўзаро ўйинида "Бунёдкор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бу икки клуб шу кунгача Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 27 марта ўйин ўтказишган. Шундан 20тасида "қалдирғочлар" зафар қучишган. Уч марта "Металлург" ғолиб бўлган ва 4 марта дуранг қайд этилган.

"Бунёдкор" ўз майдонида бу жамоага қарши ўтган 13та ўйиннинг 11тасида ғалаба қозонган. Бир марта дуранг (2017 йил) кузатилган ва бир марта "Металлург" сафарда ғалаба қозонган (2007 йил).


Бунедкор

Хуршид Гиясов - 74'

Суперлига. Тур 17

18/08/2019, 17:00

0
:
1
Завершен

Металлург

45'
90'
65'  Мирджахон Мирахмадов (Жавохир Кахрамонов)
73'  Санжар Турсунов (Санжар Рихсибаев)
74'  Хуршид Гиясов
82'  Санжар Кодиркулов (Бобур Фарҳодов)
54'  Камолиддин Таджиев (Сервер Джепаров)
75'  Андрей Шипилов (Шавкат Муллажанов)
79'  Худойшукур Саттаров (Иброхим Юлдашев)



18:00 «Андижон» - «Навбаҳор»
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Равиль Шояхмитов, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Бу турдаги водий дербиси. "Навбаҳор" иккинчи давранинг дастлабки 3та турида умуман ғолиб бўлмади (1 дуранг ва 2 мағлубият). "Андижон" эса аксинча сўнгги учта ўйинда ютқазмади (2 ғалаба ва 1 дуранг).

Дастлабки даврада Наманганда ўтган ўзаро учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган эди.

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида бунга қадар 47 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Каттагина устунлик Наманган клуби томонида. "Навбаҳор" 24 бор зафар қучган. 10 марта "Андижон" 3 очкони қўлга киритган. Яна 13та учрашувда эса дуранг кузатилган.

"Андижон" ўз майдонида бу жамоани 10 марта мағлуб этган экан. "Навбаҳор" ҳисобида эса Андижонда қўлга киритилган 6та ғалаба бор. "Бургутлар" ўз майдонидаги охирги 3та ўйинда "Навбаҳор"ни 3 марта мағлуб этган. Сўнгги бор "лочинлар" 2012 йил бу жамоа майдонидан 3 чко билан қайтишган.


Андижан

Суперлига. Тур 17

18/08/2019, 18:00

1
:
0
Завершен

Навбахор

Азизбек Тургунбаев - 52'

45'
90'
13'  Аброр Хусинов
59'  Абдурахман Абдулхаков (Каҳрамон Баҳодиров)
52'  Азизбек Тургунбаев
76'  Обид Джурабаев



19:15 «Қизилқум» - «Динамо»
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санджар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Охирги икки турда ютқазган ва гол ура олмаан "Қизиқум" ўз майдонида бу мавсумда сафарда ҳали умуман ғалаба қозона олмаган "Динамо"ни (3 дуранг ва 4 мағлубият) қабул қилади.

Самарқанд клуби Суперлигадаги охирги 4та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди ва сўнгги икки турда худди "Қизилқум" каби рақиб дарвозасига гол ура олмади.

Биринчи даврада Самарқандда ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатларида 35 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Шундан 15тасида "Қизилқум"нинг қўли баланд келган, 10та учрашувда Самарқанд клуби зафар қучган. Қолган 10та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

"Динамо" "Қизилқум"ни сафарда фақат бир марта (2008 йил) мағлуб эта олган экан. Ўзаро ўйинларнинг охирги 5тасида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо" умуман ғалабага эриша олмаган (2 дуранг ва 3 мағлубият).

Кызылкум

Шерали Джураев - 55', Мате Ватсадзе - 64'

Суперлига. Тур 17

18/08/2019, 19:15

1
:
2
Завершен

Динамо

Жасур Азимов - 75'

45'
90'
55'  Шерали Джураев
64'  Мате Ватсадзе
64'  Достон Ибрагимов
75'  Жасур Азимов


 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика