Coca Cola Суперлигаси. 14-тур превьюси
26 июл 2023 15:05
Новости
Coca Cola Суперлигаси. 14-тур превьюси
27 июль, пайшанба
БУХОРО – ТУРОН
Ҳакамлар: Найим Қосимов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Жаҳонгир Норалиев
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Зилола Раҳматова
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Турнир жадвалидаги ўрни: 13-14
Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 1
Мезбонлар ғалабаси: 1
Меҳмонлар ғалабаси: 0
Дуранг: 0
Тўплар нисбати: 2-1
Қизиқарли фактлар
"Бухоро" чемпионат доирасида кетма-кет 5 та ўйиндан бери мағлубиятга учраяпти;
"Бухоро" чемпионат доирасида сўнгги 5 та ўйиннинг 4 тасида рақиб дарвозасини ишғол қила олмади;
"Бухоро" чемпионат доирасида сўнгги 12 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозона олмаган;
"Турон" сафардаги 6 ўйиннинг 4 тасида рақиб дарвозасини ишғол қилган;
Файзулло Жуманқўзиев биринчи даврани "Бухоро" сафида ўтказди, иккинчи даврани эса "Турон" сафида собиқ жамоасига қарши бошлайди;
"Турон" жорий мавсум чемпионат доирасида ғалаба қозонмаган;
Жамоалар шу йил Ўзбекистон кубогида ҳам тўқнаш келди, унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

28 июль, жума
ОЛИМПИК – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Илья Ильин
VAR ҳаками: Азиз Асимов
AVAR: Амир Галеев
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Турнир жадвалидаги ўрни: 9-2
Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 3
Мезбонлар ғалабаси: 1
Меҳмонлар ғалабаси: 2
Дуранг: 0
Тўплар нисбати: 5-4
Қизиқарли фактлар
Чемпионат доирасида "Пахтакор" "Олимпик"ни мағлуб эта олмаган;
Чемпионат доирасидаги ўзаро ўйинларда камида иккита тўп киритилган;
"Олимпик" чемпионат доирасида 3 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти;
"Олимпик" чемпионат доирасида ўз майдонидаги 6 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозона олмаган;
"Олимпик" чемпионат доирасида охирги 10 та ўйинда 1 тадан кўп гол урмаган;
"Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 10 та ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонган;
"Пахтакор" чемпионат доирасида сафардаги сўнгги 4 та ўйинда ғалаба қозонган;
"Пахтакор" чемпионат доирасида кетма-кет 18 ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда;
"Пахтакор" чемпионат доирасида 10 та ўйиндан бери ютқазмаяпти;
Ильгиз Танташев биринчи даврада "Олимпик" иштирокидаги икки, "Пахтакор" қатнашган бир ўйинни бошқарган. Қизиғи, мазкур баҳсларда иккала жамоа ҳам ғалаба қозона олмаган.

АНДИЖОН – НАСАФ
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Олим Тўйчибоев
VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Шоҳрух Аъзамов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов
Турнир жадвалидаги ўрни: 7-4
Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 43
Мезбонлар ғалабаси: 7
Меҳмонлар ғалабаси: 27
Дуранг: 9
Тўплар нисбати: 50-95
Қизиқарли фактлар
Жамоалар ўртасида чемпионат доирасида сўнгги 7 ўйиндан бери томошабинлар гол кўрмоқда;
"Андижон" чемпионат доирасида сўнгги 4 ўйиндан бери ютқазмаяпти;
"Насаф" чемпионат доирасида сўнгги 11 ўйиннинг 10 тасида ютқазмаган;
"Насаф" жорий мавсум чемпионат доирасида сафардаги барча ўйинларда гол урмоқда.

29 июль, шанба
НЕФТЧИ – МЕТАЛЛУРГ
Ҳакамлар: Рустам Чориев, Сардор Ҳакимов, Шоҳрух Мақсудов, Исроил Имомназаров
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
AVAR: Акмал Раҳимов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Турнир жадвалидаги ўрни: 3-11
Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 45
Мезбонлар ғалабаси: 25
Меҳмонлар ғалабаси: 11
Дуранг: 9
Тўплар нисбати: 78-41
Қизиқарли фактлар
Жамоалар жорий йил Ўзбекистон кубогида ҳам тўқнаш келди, унда бекободликлар зафар қучди;
"Нефтчи" чемпионат доирасида 15 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаган;"
Нефтчи" чемпионат доирасида охирги 10 та ўйиннинг 7 тасида дуранг ўйнаган;
"Металлург" чемпионат доирасида сўнгги 3 ўйинда ютқазмаган;
"Металлург" чемпионат доирасида сўнгги 7 ўйиндан бери ўз дарвозасидан тўп ўтказмоқда;
"Металлург" чемпионат доирасида сафардаги 6 ўйиннинг атиги 1 тасида ғалаба қозонган;
Бош ҳакам Рустам Чориев мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида захира ҳаками сифатида ишлаган.

ОКМК – СУРХОН
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Абдурашид Худойберганов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Руслан Серазитдинов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов
Турнир жадвалидаги ўрни: 5-6
Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 9
Мезбонлар ғалабаси: 8
Меҳмонлар ғалабаси: 1
Дуранг: 0
Тўплар нисбати: 13-4
Қизиқарли фактлар
Чемпионат доирасида ўзаро барча қарама-қаршиликда мухлислар гол кўришган;
ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонида "Сурхон"га қарши барча ўйинда ғалаба қозонган;
ОКМК чемпионат доирасида кетма-кет 7 ўйиндан бери "Сурхон"ни мағлуб этмоқда;
ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонида кетма-кет 3 ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда;
ОКМК чемпионат доирасида ўз майдонидаги барча ўйинда гол урган;
"Сурхон" чемпионат доирасида сафардаги ўйинларда ғалаба қозонмаган;
"Сурхон" чемпионат доирасида сафардаги охирги 3 та ўйинда гол урмаган.

30 июль, якшанба
БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА
Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Шоҳнур Йўлдошев, Шоҳрух Аъзамов, Достон Мирзараимов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
AVAR: Алишер Усмонов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов
Турнир жадвалидаги ўрни: 8-10
Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 27
Мезбонлар ғалабаси: 17
Меҳмонлар ғалабаси: 3
Дуранг: 7
Тўплар нисбати: 52-17
Қизиқарли фактлар
"Бунёдкор" чемпионат доирасида ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши сўнгги 5 та ўйиннинг атиги 1 тасида ғалаба қозонган;
"Бунёдкор" чемпионат доирасида 8 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти;
"Бунёдкор" чемпионат доирасида сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида ютқазган;
"Бунёдкор" чемпионат доирасида жорий мавсум ўз майдонида ғалаба қозона олмаган;
"Бунёдкор"нинг 6 нафар футболчиси иккинчи даврани "Сўғдиёна" сафида собиқ жамоасига қарши бошлайди;
"Сўғдиёна" чемпионат доирасида охирги 3 та ўйинда ютқазган;
"Сўғдиёна" биринчи даврада Тошкент (шаҳар, вилоят) жамоаларини мағлуб эта олмади.

ҚИЗИЛҚУМ – НАВБАҲОР
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Фарруҳ Янсупов
VAR ҳаками: Найим Қосимов
AVAR: Элнур Дониёров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Турнир жадвалидаги ўрни: 12-1
Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 47
Мезбонлар ғалабаси: 14
Меҳмонлар ғалабаси: 20
Дуранг: 13
Тўплар нисбати: 47-62
Қизиқарли фактлар
"Қизилқум" чемпионат доирасида 7 та ўйиндан бери "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмаяпти;
"Қизилқум" чемпионат доирасида ўз майдонидаги сўнгги 4 та ўйинда "Навбаҳор"ни енга олмаган;
"Қизилқум" сўнгги 11 ўйиннинг 1 тасида ғалаба қозонган;
"Қизилқум" биринчи даврада водийдаги 4 та клубнинг бирортасини мағлуб эта олмаган;
"Навбаҳор" чемпионат доирасида 8 ўйиндан бери мағлубитга учрамаяпти;
"Навбаҳор" чемпионат доирасида сафардаги 6 ўйиннинг атиги 2 тасида ғалаба қозонган;
Раҳимбек Каримов биринчи даврада иккала жамоанинг биттадан ўйинини бошқарган бўлиб, унда наманганликлар зафар қучган, навоийликлар эса мағлубият аламини татиб кўрган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии