RU

Последние новости

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор"да мавсумдаги илк ғалаба, "Локомотив"да кетма-кет иккинчи мағлубият Новости

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор"да мавсумдаги илк ғалаба, "Локомотив"да кетма-кет иккинчи мағлубият

Coca Cola Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлига, 2-тур.
ЛОКОМОТИВ – НАВБАҲОР - 1:2
14 март 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистентлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Эдита Мирабидова
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Ш. Жаналиев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Азим Аҳмедов 13 пенальти, - 0:1. Ғулом Ҳайдар Ғуломов 36 пенальти, - 1:1. Эҳсони Паншанбе 75, - 1:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Азим Аҳмедов 73 (дарвозабон).

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшодбек Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Ислом Рашидхонов, 74), 8.Жавоҳир Сидиқов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 63), 17.Санжар Қодирқулов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов 22.Диего Барданка, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Диёр Туропов (14.Азизбек Амонов, 63).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Кахи Махарадзе️, 20.Жалолиддин Жумабоев, 37.Шерзод Файзиев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов (70.Аббос Ғуломов, 85), 18.Баҳром Абдураҳимов (17.Эҳсони Паншанбе, 63), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 25.Шоҳрух Маҳмудхожиев (88.Славиша Стоянович, 67), 67.Марко Путинчанин.
Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 28.Никола Ташич. 

Огоҳлантиришлар: Диёр Туропов 13, Даврон Ҳошимов 35, Санжар Қодирқулов 42, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 51,



ЯНГИЛАШ 



90+7. Учрашув якунланди. "Локомотив" - "Навбаҳор" 1:2

90+3. "Локомотив" гол уриш учун катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, футболчилар шошилишмоқда

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

88. Бурчак тўпидан кейин ҳимоячилар қайтаришди

87. ЗАРБААААА! Жавоҳир Сидиқовнинг йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

86. Хавфли вазият! Чап қанотдан Азизбек Амонов тўпни жарима мадйонига узатди, тўпни Юсупов эгаллаб олди.

85. Ўзгариш. "Навбаҳор". Исоқжонов ўрнига Аббос Ғуломов тушди

82. ЗАРБААА! Санжар Қодирқулов жарима тўпини амалга оширди, Марат Бикмаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

75. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭҲСОНИ ПАНШАНБЕ! 1:2. Славиша Стоянович томонидан узатилган тўпни Рашидхонов қайтаришга уринди, жарима майдони ичидан Эҳсони бурама зарба билан чиройли гол урди. 



74. Ўзгариш. "Локомотив". Садриддин Абдуллаев ўрнига Ислом Рашидхонов

73. ЗАРБААААААААААААА! ЖАВОҲИР ИЛЁСОВ! АЖОЙИБ СЕЙВ! Азим Аҳмедовнинг зарбасини Илёсов қайтарди!



72. ПЕНАЛЬТИ! Зокир Қодиров "Локомотив" дарвозасига пенальти белгилади

69. Бурчак тўпидан кейин тўп Садриддин Абдуллаевнинг қўлига теккани кўринди. Бош ҳакам VAR га қарамоқда...

68. "Навбаҳор"нинг ҳужумлари кескинлашмоқда, бурчак тўпи

67. Ўзгариш. "Навбаҳор". Шоҳрух Маҳмудхожиев ўрнига Славиша Стоянович

63. Ўзгариш. "Навбаҳор". Баҳром Абдураҳимов ўрнига Эҳсони Паншанбе тушди

63. Ўзгаришлар. "Локомотив". Туропов ўрнига Азизбек Амонов, Абдухолиқов ўрнига Марат Бикмаев тушди

62. ЗАРБААААААААААА! Дарвоза устуни! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни Комилов қайтарди, қайтган тўпни Исоқжонов дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди! 

60. ЗАРБАААА! Санжар Қодирқуловнинг йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

59. Қувондиқ Рўзиев Санжар Қодирқуловни йиқитди ва мезбонларда хавфли жарима тўпи

55. ЗАРБАААААА! Ўнг қанотдан Исоқжонов узатган тўп дарвозага йўналди, Жавоҳир Илёсовдан ажойиб сейв!

53. УХХ! Илёсов ҳозир жарима майдонини тарк этиб боши билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Даврон Ҳошимов дарвозага йўллади, Илёсов ўз ўрнида

52. ЗАРБААА! Исломбек Исоқжоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди

51. Огоҳлантириш. "Локомотив". Ғулом Ҳайдар Ғуломов

49. УХХХХ! Хавфли вазият! Бурчакдан Соловьёв узатган тўпни Путинчанин боши билан дарвозага йўллади, Маҳмудҳожиевга теккан тўп майдонни тарк этди. Такрорий лавҳалар Шоҳруҳ ўйиндан ташқари ҳолатда эканини кўрсатди

48. ЗАРБА! Диёр Туроповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди.



45+5 Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБААААА! Санжар Қодирқуловнинг жаримадан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди, қайтган тўпни Голбан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

44. "Локомотив"да жарима тўпи, дарвозагча чамаси 22 метр бор

42. Огоҳлантириш. "Локомотив". Санжар Қодирқулов

36 ГОООООООООООООООООООООЛ! ҒУЛОМҲАЙДАР ҒУЛОМОВ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 



35. ПЕНАЛЬТИ! VAR ёрдамида бу сафар "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. 





34. VAR! Жарима тўпи амалга оширилганида Даврон Ҳошимов ва Ислом Қобилов тўқнашуви содир бўлган, шу боис ҳакам яна VAR га қарамоқда

33. ЗАРБААААА! "Локомотив"да жарима тўпи, Диёр Туроповнинг ҳаводан узатган тўпини Темурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

31. ЗАРБААА! Баҳром Абдураҳимов жарима майдони ёнидан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

28. ЗАРБА! Диёр Туропов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ

23. "Локомотив"да жарима тўпи, Туроповнинг узатган тўпини Мирзоҳид Ғофуров қайтарди ва сўнгра Юсупов тўпни эгаллаб олди

20. Бугун Ўзбекистон чемпионатида илк бор VAR ёрдамида пенальти белгиланди.

15. Меҳмонларда жарима тўпи, Қувондиқ Рўзиевнинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

13. ГООООООООООООООООООООООЛ! АЗИМ АҲМЕДОВ пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1. 



13. Огоҳлантириш. "Локомотив". Диёр Туропов

12. ПЕНАЛЬТИ! Зокир Қодиров VAR ёрдамида пенальти белгилади.  




9. VAR. "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Мирзоҳид Ғофуров рақиб жарима майдони ичида Диёр Туропов билан тўп учун курашда йиқилиб тушди, ҳакамлар VAR га мурожаат қилишди. 

3. Хавфли вазият! "Навбаҳор" ўнг қанотдан ҳужум қилди ва Исломбек Исоқжонов жарима майдонига кириб зарба берди, тўп даровза тўрининг ташқи томонига тегди!!!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- "Локомотив" стадионида янги мавсум олдидан очилиш маросими бўлиб ўтди ва Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради.

- Дастлаб асосий таркибдан ўрин олган Кахи Махарадзе учрашувдан олдинги чигилёзди машғулотлар вақтида жароҳат олди ва унинг ўрнини Садриддин Абдуллаев эгаллади.

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика