Coca Cola Суперлига. Бугун Тошкентда "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлади
05 сен 2020 09:29
Новости
Coca Cola Суперлига. Бугун Тошкентда "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлади
Coca Cola Суперлига. 15-тур
5 сентябрь, шанба
БУХОРО – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 57 бор ўзаро беллашган. 41 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. "Пахтакор" 130та гол урган, "Бухоро" 38та тўп киритган. 15 учрашувда "Шерлар" рақибни йирик натижа билан таслим қилган.
"Бухоро" мезбон бўлган ўйинларда "Пахтакор" 15 марта ғалаба қозонган, 7 дуранг қайд этилган ва 6 марта мезбонлар ғолиб бўлишган.
Ўзаро ўйинлар тўпурари Сервер Жепаров саналади. У бухороликлар дарвозасига 10 гол урган. Драган Черан ҳисобида 9 гол мавжуд. Игорь Шквирин 8, Игорь Сергеев 7 тўп муаллифи бўлган. "Бухоро"дан Илҳом Қурбонов ҳисобида 3 гол бор. Геннадий Шарипов ва Баҳодир Пардаев ҳар икки жамоа сафида тўп киритишга эришган.
"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 5 август, шанба куни соат 18:00да "Локомотив" стадионида бошланади.
|
Бухара |
Суперлига. Тур 15 05/09/2020, 18:00 4
:
0
Завершен
|
Пахтакор Игорь Сергеев - 31', Джалолиддин Машарипов - 35', Акром Комилов - 76', Драган Черан - 90' |
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии