RU

Последние новости

22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  52 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5

Coca Cola Суперлига 17-тур превьюси. "Локомотив" - "Насаф" Новости

Coca Cola Суперлига 17-тур превьюси. "Локомотив" - "Насаф"

17-18 август кунлари Coca Cola Суперлигасида 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Амалдаги чемпион "Локомотив" 17 август куни ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Ўйин 19:15да бошланади. 

Турнир жадвалидаги ҳолат 

- "Локомотив" Суперлига турнир жадвалида 31 очко билан иккинчи ўринда боряпти. "Темирйўлчилар" 16та ўйиннинг 9тасида ғалаба қозониб, 4 бор дуранг ўйнашган ва 3 марта мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 27-12 (+15). 

- "Насаф" эса турнир жадвалида 27 очко тўплаб учинчи ўринни эгаллаб турибди. Қаршиликлар ҳисобида 8 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият бор. Тўплар нисбати 25-15 (+10). 


"Локомотив"

- "Локомотив" уйда очко йиғиш бўйича ҳам иккинчи ўринда. Жамоа 9та ғалабадан еттитасини уйдаги ўйинларда қўлга киритган. 

- "Локомотив" ўз майдонида ютқазмаган икки клубдан бири бўлиб турибди. Яна бири "Пахтакор". Уйдаги беллашувларда тўплар нисбати 21-5.

- "Локо" уйдаги ўйинларда ҳаммадан кам гол ўтказган, -5та. 

- "Локомотив" қаторасига учта ўйиндан бери ўз уйида ғалабага эришмоқда. Жамоа кетма-кет "Сурхон" (5:1), "Сўғдиёна" (2:0) ва "Динамо" (2:0)ни мағлуб этди.

- "Локомотив" шу пайтгача "Насаф"га қарши чемпионат доирасида 29 ўйин ўтказиб, шундан 10тасида ғалабага эришган. 


"Насаф"

- "Насаф" эртага меҳмонда 8-баҳсини ўтказади. Бу жамоа сафарда очко йиғиш бўйича учинчи ўринда боряпти. Қаршиликлар сафар ўйинларида 11 очкони қўлга киритишган. 

- "Насаф" сафарда еттита учрашувдан 3тасида зафар қучиб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 9-8. 

- "Насаф" сафарда қаторасига 4 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Жамоа ҳисобида уч ғалаба ва бир дуранг бор. 

- "Насаф" охирги тўртта сафар учрашувида "Сурхон" (3:1), "Металлург" (1:0) ва "Бухоро" (1:0)ни мағлуб этиб, "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнади. 

- Қаршиликлар сўнгги бор меҳмонда "Андижон" жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган. 

- "Насаф" шу пайтгача "Локомотив"га қарши 29 ўйин ўтказиб, шундан 14тасида ғалаба қозонган. 


Тошкентда ўтган охирги 5 ўйин 

2018 йил. "Локомотив" - "Насаф" 3:1 

2017 йил. "Локомотив" - "Насаф" 2:1 

2016 йил. "Локомотив" - "Насаф" 3:2 

2015 йил. "Локомотив" - "Насаф" 1:0 

2014 йил. "Локомотив" - "Насаф" 1:1 

Кўриб турганингиздек, "Локомотив" майдонида бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг тўрттасида "темирйўлчилар" ғалаба қозонган. Фақат битта баҳс дуранг натижа билан якун топган. Тўплар нисбати 10-5.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика