RU

Последние новости

09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  8 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  4 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  34 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  5 01:11Холанд қайтди  1 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  20 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  3

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас Новости

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас

Шарқ минтақаси иштирокчиси Чустнинг «Чуст-Пахтакор» жамоасини жорий йилдан Роберт Гай бошқариб келмоқда.
Айтиш керакки, ушбу мутахассис Чустда ёшлардан иборат курашчан жамоани шакллантира олди. Унинг клуби кўрсаётган ўйин ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин. Шу боис бош мураббий Роберт Гайга олий ва биринчи лига клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Роберт Гай иккинчи даврадан Навбаҳор мураббийлар штабида ишлаши кутилмоқда. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, «Чуст-Пахтакор» жамоаси раҳбари Фахриддин Нажмиддинов билан суҳбатлашдик.

«Дарҳақиқат, охирги пайтларда Гайнинг Навбаҳорга ўтиши ҳақидаги гаплар урчиб кетди. Лекин биласизми, бош мураббийнинг жамоамиз амалда тузган бир йиллик шартномаси мавжуд. Шу боис у аввало биз рухсат берсаккина, бошқа жамоага ўтиб ишлайди. Тўғри, бугунги кунда Гайга Навбаҳор ва Андижон клублари қизиқишаётганлиги тўғрисида гаплар юрибди. Лекин ҳеч қайси клуб ҳозирча бизга расмий таклиф билан чиқмаган. Гайнинг ўзи ҳам жамоадан кетишни ўйламаяпти. Унинг фаолиятидан тўла тўкис қониқиш хосил қилмоқдамиз. Шунга монанд бош мураббийимизга барча шароитларни яртиб берганмиз. Умид қиламанки, Гай билан хамкорлигимиз узоқ муддат давом этади», - дейди "Чуст-Пахтакор" жамоаси раҳбари.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика