Чех дебютидаёқ хоккей пенальтисини қайтарди ва ўйиннинг энг яхшиси бўлди
14 окт 2019 01:30
Новости
Чех дебютидаёқ хоккей пенальтисини қайтарди ва ўйиннинг энг яхшиси бўлди
Чехиялик таниқли кипер Петр Чех «Гилфорд Феникс» хоккей жамоасидаги дебютидаёқ ўзини кўрсатишга эришди.
«Суиндон Вайлдкэтс»га қарши кечган учрашувнинг асосий тайми 2:2 ҳисобида якунланди. Овертаймларда эса ҳисоб ўзгармади. Шу боис, ғолиб номи хоккей пенальтиси яъни буллит зарбалари орқали аниқланди. Чех ушбу серияда ўзини кўрсатиб, рақиб томонидан йўлланган битта шайбани қайтариб, жамоасига ғалаба олиб келди. Учрашув якунига кўра эса у ўйиннинг энг яхши хоккейчиси деб эътироф қилинди.
Still got it @chelseayouth @ChelseaFC @PetrCech pic.twitter.com/34NDRh0iJ4
— bloooo (@bloooo26) 13 октября 2019 г.
Похожие новости
16:34
FourFourTwo портали АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон номини эълон қилди, бу Шмейхель эмас 13
Комментарии