Черемесин "Қизилқум"да!
27 дек 2017 16:22
Новости
Черемесин "Қизилқум"да!
"Қизилқум" машғулотида янги қўшилган футболчилар бор.
Ўз вақтида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасидаги ўйинлари орқали барчага яхши таниш бўлган россиялик легионер дарвозабон Евгений Черемесин "Қизилқум" машғулотларида қатнашмоқда.
Евгений Черемесин "Қизилқум"да кўрикдан ўтмоқда. Агарда томонлар келишувга эришса, унда Черемесин катта эҳтимол билан янги мавсумни "Қизилқум"да ўтказиши мумкин.

2016 йилги мавсумдан Олий лигада легионер дарвозабонлар ўйнаши таъқиқлаб қўйилганди. Кўринишидан 2018 йилги мавсумда чемпионатимизда яна легионер дарвозабонлар ўйнашига рухсат берилади. ПФЛ янги регламентни яқин кунларда эълон қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, "Қизилқум"га яқинда Неманья Йованович қайтади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Илҳом Юнусовни "Қизилқум"дан кетгани ҳақида хабар бергандик.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии