Чемпионнинг муваффақиятсизликлари: "Милан"даги жиддий пасайишнинг сабаблари (мутолаа учун)
13 фев 2023 15:30
Новости
Чемпионнинг муваффақиятсизликлари: "Милан"даги жиддий пасайишнинг сабаблари (мутолаа учун)
"Милан" мавсумнинг биринчи ярмида унчалик барқарор эмасди, аммо А Серияда юқори ўринлар учун имкониятлар сақланиб қолган эди. "Интер" ва "Ювентус" очколар йўқотишди, шу сабаб "россонери"да қайсидир пайт жорий мавсум "Наполи" билан чемпионлик учун курашиш имконияти бор эди. Аммо, "қизил-қоралар"да жаҳон чемпионатидаги танаффусдан сўнг барчаси нотўғри кетди.
Кетма-кет учта мағлубият ва барча мусобақалардаги етти ўйинлик ғалабасиз серия Стефано Пиоли жамоасини топ-4 учун курашга ташлади. "Торино" устидан ғалаба бундай ҳолатда мақтанишга арзимайди. "Милан" бунга қадар ҳам барқарор эмасди, ҳозир эса тўлиқ ўз жойидан қўзғалолмаяпти. Бунинг эса сабаблари бор.
Асосий дарвозабоннинг жароҳати
Майк Меньян "Милан"га "Лилль"дан 2021 йилнинг ёзида 15 миллион евро эвазига ўтди. Француз тезда ПСЖга кетган Жанлуижи Доннарумманинг ўрнини эгаллади. У "Сан-Сиро"даги илк мавсумида 17та "қуруқ" ўйин ўтказган ҳолда, А Сериянинг энг яхши дарвозабонига айланди.
Меньян "россонери"нинг чемпионлигида катта ҳисса қўшди. У жорий мавсум Италия биринчилигида фақатгина 7та ўйинда мадйонга тушди. Француз жароҳат олди ва шу сабаб октябрдан бери ўйнамаяпти. Унинг ўрнини Чиприан Тэтэрушану эгаллади, аммо унинг ишларини зўр деб айтиб бўлмайди.
Руминиялик дарвозабоннинг катта тажрибасига қарамай, жамоани қутқариб қолиш доим ҳам ўхшамаяпти. 36 ёшли дарвозабон жорий мавсум А Сериядаги 15та ўйинда 22та тўп ўтказиб юборди. Бу ўйин давомида ўртача 1,5та дегани, анча кўп.
Тэтэрушануни оқлаш сифатида кўрсатиш мумкинки, "Милан"нинг орқа чизиғида умуман катта муаммолар бор. Мудофаа ўйинчилари стандартларни яхши бартараф этишмаяпти ва олдин ишонли ўйнаган жиҳатларида хатолар қилишмоқда. Дарвозабон айбни ҳимоячиларга, улар эса посбонга аждара олишмайди. Муаммо ўзаро боғланган.
Психологик муаммолар
"Россонери"нинг ишончсиз ҳаракатларини психологик муаммолар билан боғлаш мумкин. Натижалар ҳар қандай жамоага босим ўтказади, "қизил-қоралар"нинг натижалари эса идеалликдан йироқ. "Милан" 2023 йилнинг ўзида уч бор йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
"Россонери" "Лацио" (0:4) ва "Сассуоло" (2:5), шунингдек Италия Суперкубоги учун "Интер" (0:3) билан ўйинда ютқазди. Шундан сўнг "нерадзурри"дан яна бир мағлубият қабул қилиб олинди, аммо бу минимал ҳисобда. Доимий очко йўқотилиши, эрта Италия кубогидан чиқиб кетиш ва кетма-кет 2та дербини бой бериш жамоага ишонч бермайди.
"Милан" ортиқ жамоа ҳисобланмайди. Улар жамоа сифати билан ўйнаган ҳолда, скудеттони қўлга киритишди, аммо эндиликда бу сифатни йўқотишди. Шунақаси рўй бериши мумкин. Ёшлар билан ишлаганда сабрли бўлиш керак. Бу ёш йигитлар ўзгача вазиятга тушиб қолишди: скудеттони адолатли ютган ҳолда, бош саҳнага чиқиб қолишди. Бу беқарорликка олиб келиши мумкин", – дейди "қизил-қоралар" собиқ устози Арриго Сакки.
Пиоли жамоа ўзига бўлган ишончни йўқотаётганини тасдиқлади:
"Кўплаб нарсалар ишламаяпти, руҳий жиҳатдан ҳам, тактик жиҳатдан ҳам. Сўнгги ўйинлардаги салбий натижалар биздан ўзимизга ва ўз кучимизга ишончни олиб қўйди. Биз айрим жароҳатланган футболчилар ва энг яхши формаларида бўлмаган ўйинчилар билан зўр кўринмаяпмиз. Биз барчасини бошидан бошлашимиз керак", – дейди "Милан" бош мураббийи.
Муҳим ўйинчилардаги пасайиш
Биринчи навбатда бу Тео Эрнандес ва Оливье Жируга тегишли. иккиси ҳам жаҳон чемпионатидан зўр формада қайтишмади. Тео сўнгги уч мавсум А Серияда гол+пас тизимида 10 очко тўплаганди. 25 ёшли фулбекнинг ҳисобида жорий мавсум 2та гол ва 3та ассист бор.
Француз 2023 йилда ҳар бир ўйинда 90 дақиқа ўйнаганига қарамай, биттагина ассист ижро этди. Эрнандеснинг паст самарадорлиги биринчи навбатда жамоанинг ҳужумдаги имкониятларида ёмон кўринмоқда, сабаби доим унинг қанотидан рақиблар учун кўплаб хавфли вазиятлар яратиларди.
Ушбу фикрлар Жируга ҳам тегишли. Златан Ибрагимовичнинг узоқ муддат сафдан чиқишидан сўнг француз "россонери"нинг бош кучи бўлиши керак эди, аммо унда доим ҳам самарадорлик ўхшамаяпти. 36 ёшли ҳужумчи жаҳон чемпионатидан қайтганидан сўнг фақатгина 2та гол урди.
Жиру "қизил-қоралар" учун чемпионлик мавсумида жамоанинг энг яхши тўпурарига айланганди. У жорий мавсум дарвоза томон кўплаб ноаниқ зарбалар йўлламоқда (26 марта). Ундан кўп фақтагина Лаутаро Мартинес (33 зарба) хато тепган, аммо шу билан бирга "Интер" форварди Жирудан кўра 2 карра кўп гол урган. "Торино"га қарши ўйиндаги голли ҳужум муаллифлари Эрнандес ва Жиру бўлишди, шундай экан ҳали барчаси изига тушиши мумкин.
Муваффақиятсиз трансферлар
"Милан" ўтган ёзда трансферлар учун 36 млн евро сарфлади. Ундан 32 миллион "Брюгге"дан Шарль де Кетеларе билан шартнома имзолашга кетди. Бельгиялик ўтган мавсум ўзининг чемпионатида 14та тўп киритганди, шундан сўнг унга топ-клублар қизиқиш билдиришни бошлаганди.
"Россонери" барчадан ўзиб кетди ва истиқболли ўйинчини ўз сафига қўшиб олди, аммо унинг итальян чемпионатидаги ишлари юришаётгани йўқ. 21 ёшли хавбек жорий мавсум А Серияда 18та ўйинда фақатгина битта ассист қайд этди. Бу ҳужумкор ярим ҳимоячи учун жуда ҳам заиф кўрсаткич.
Қолган трансферлар ҳам ҳали ўзини оқламади. "Барселона"дан ижарага олинган Сержиньо Дест "қизил-қоралар" учун жиддий кучайиш бўлмади. Америкалик майдонда бир ўйинда атиги 40 дақиқа тўп тепмоқда. Ижара футболчи учун маъносиздек кўринмоқда, сабаби у Каталония клубида кўпроқ ўйнаганди.
Ҳудди шундай ҳолат Дивок Оригига ҳам тегишли. Бельгиялик "Ливерпуль"дан ўйин вақти ва голлар учун кетганди, аммо "Милан"да униси ҳам, буниси ҳам йўқ. Ҳозирча Пиоли айтганидек жамоада кўп нарса ўхшамаяпти. Албатта, титулни сақлаб қолиш ҳақида гап кетмаяпти, аммо мавсумни қутқариш мумкин.
Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси
Комментарии