RU

Последние новости

14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  13 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  31 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  4 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2

Чемпионлар Наманганга келишади Новости

Чемпионлар Наманганга келишади

Теги :  Навбаҳор
“Навбаҳор” жамоаси мухлисларига яхши маълумки, бу йил жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлигига 20 йил тўлади.

Юбилей тантаналарини мухлислар муносиб жамоага эга былган ҳолда кутиб олишни исташаётганлиги бор гап. Айнан шу муносабат билан клубимиз раҳбарияти мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида чемпионликни қўлга киритилишида хизмат қилган жамоа аъзоларини Наманганга таклиф қилишни мақсад қилишганди. Аслини олганда чемпионларни Наманганга тўплаш ғояси ўтган мавсумда пайдо бўлганди. Аввалига чемпионат якунида шоу ташкил қилиш режалаштирилган бўлсада, айрим футболчиларни белгиланган муддатда юртимизга кела олмасликлари туфайли бу режа амалга ошмай қолганди.

1996 йили чемпион бўлган жамоа сафида тўп сурган аксарият футболчилар айни пайтда асосан Россия давлатида истиқомат қилиб ўша ерда меҳнат қилишмоқда. Дмитрий Башкевич, Дмитрий Батинков, Марат Дилмухамедов, Эдуард Момотов Анвар Асадуллаев каби футболчилар билан боғланиб, уларга шоу ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бердик. Юқорида номлари қайд этилган собиқ футболчиларимиз ҳозирда турли соҳаларда фаолият олиб боришаётган бўлсада, февраль ойи сўнггида Наманганга ташриф буюришга рози эканликларини маълум қилишди.

27 февраль санасида ўтиши режалаштирилаётган шоу учрашув “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тадбирда “Навбаҳор” жамоасининг айни пайтдаги таркиби 1996 йили чемпионликни қўлга киритган жамоа аъзоларига қарши шоу учрашувида майдонга тушишади. Тадбирга санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурини ҳам киритилганлигини қўшимча қилиш жоиз. 1996 йилги Ўзбекистон чемпионларини яна бир бор «Навбаҳор» ўйингоҳида кўриш жамоанинг ашаддий ишқибозлари учун чин маънода байрам вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика