RU

Последние новости

22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  0 21:29Миллатлар лигаси. Англия, Австрия, Норвегия ва Қозоғистон термалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  1 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  10 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  11 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  12 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0

Чемпионлар Лигаси мукофот пули — 2 млрд евродан кўпроқ. УЕФА шунча маблағни қаердан оляпти? Новости

Чемпионлар Лигаси мукофот пули — 2 млрд евродан кўпроқ. УЕФА шунча маблағни қаердан оляпти?

Биласизми, барчасига Берлускони "айбдор".

Ҳаммаси Берлусконидан бошланганди

Чемпионлар Лигаси жуда муваффақиятли турнирлардан бири эканини яхши биласиз. Бренд компаниялар ўз маҳсулотини 10 секундгина реклама қилиш учун соатлаб навбатда туради. Барча клублар молиявий томондан Еврокубокга боғлиқ. Сўзимиз исботи сифатида қуйидаги фактларни эътиборингизга тақдим этамиз:

• УЕФА 2018/19 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогидан 3,25 млрд евро миқдорида тижорий даромад олган.

• Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогида мукофот пули — 2 млрд евродан кўп, Европа Лигасида эса — 510 млн евро.

• Чемпионлар Лигасининг бу йилги мавсуми гуруҳ босқичида иштирок этган клублар 15,25 млн евродан мукофот пулига эга бўлдилар.

• Чемпионлар Лигаси ғолиби 80-100 млн евродан умид қилса бўлади.

MasterCard, Газпром ва телевидение

Ҳафта ўрталарида бутун дунё телевизорлари орқали деярли бир нарсани намойиш этди: Nissan ва Playstation ёзуви туширилган автобус Чемпионлар Лигаси гимни остида “мингга қўйиб кетаётгани”, неон трубаларидан эса Gazprom гази келаётгани, Моуринью Heineken ичаётгани, Месси шу пайтда Lays чипслари билан овворалиги, оддий инсонлар эса MasterCard билан бахтли эканлиги қайта-қайта намойиш этилди. Шунча пул қаердан келаётгани аниқдек кўринади. Лекин тижорат (бунинг ичига ТВ-реклама ҳам киради) —УЕФА умумий даромадининг 17%ини ташкил қилади (ўтган мавсумга оид маълумот). Қолган 83% — телевидение ҳуқуқларидир. Бу ҳам ажабланарли эмас.

УЕФАнинг 2017/18 йилги мавсумдаги асосий кўрсаткичлари:

• ТВ-ҳуқуқ— 2,3 млрд евро

• Тижорий даромад — 454 млн евро

• Мукофот пулига сарфланадиган сумма — 2,06 млрд евро

Бу лойиҳа деярли 30 йилдан буён фаолият юритмоқда. У шу йиллар мобайнида фақат юксалиб борди. Қизиқ, аслида ҳаммаси қандай бошланган эди?

Берлускони — Чемпионлар Лигаси ташкил этилиши сабабчиси: айнан у УЕФАни айёрлик билан кўндирган

Айнан шундай келажак 80 йилларда Сильвио Берлусконининг тушаларига кириб чиқарди. Италия бизнесининг “супермени” — турнир асосчиларидан бири ҳисобланади. Ўша пайтларда Берлусконининг икки муамоси бор эди — “Милан” ва янги “Mediaset” компанияси даромади. Тадбиркор бу иккиси учун қаердан пул топиш, фойда олиш ҳақида ўйларди. У “Saatchi and Saatchi”га (реклама агентлигининг глобал тармоғи) мурожаат қилди ва англиялик Алекс Финн билан танишди. Шундан бир неча ой аввал Финн қандайдир футболга оид семинарда иштирок этган ва Европа Суперлигасини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. Унинг доклади “10та пункт режаси” деб номланган. Бу эса Берлусконига бошқача таъсир қилади. Ўша пайтларда Чемпионлар Кубогининг (ЧЛнинг аввалги номи) асосий муаммоси схема эди. Турнирнинг асосий муаммоси шунда эдики, турнирда фақатгина чемпионлар иштирок эта оларди ва улар биринчи босқичданоқ плей-офф раундидан бошлар эди. Берлускони 1987 йилда мусобақанинг биринчи босқичидаёқ Италия ва Испания чемпионлари – "Наполи" ва "Реал" тўқнаш келгач, катта ўзгаришлар вақти келганини тушуниб етди.

“Бу замонавий фикрлаш эмас”, — деган Берлускони. Бу схема туфайли ҳамма енгилади: клублар, телевидение ва ҳаттоки, мухлислар. Финн лигани Европанинг энг яхши 30-40та клуби билан ташкил қилиб, уларни 3-4та дивизионга ажратишни таклиф қилган. Аммо Берлускони Англия, Германия, Испания ва Италия жамоалари ўртасидаги ўйинлар кўпроқ бўлишини хоҳлаган. Шунда Финн 18 жамоадан иборат бўлган чемпионат ташкил қилган: йирик мамлакатлардан 3-4тадан, Бельгия, Голландия, Португалия, Франция ва Шотландиядан биттадан жамоа иштирок этган. Шу билан бир вақтнинг ўзида шотландиялик Кэмпбелл Огилви ҳам ўз ислоҳотларини олға суриб, таклифлари билан чиқа бошлади (маҳаллий футбол Ассоциацияси бошлиғи ўша пайтда қизиқиш жуда кучли бўлган Британия клуби "Рейнджерс"нинг томонини ёклаб чикқан). Огилвининг режаси бироз оддий эди – у турнирга топ-лиганинг бир нечта клуби қатнашиши ва ҳар бир жамоа учтадан уй учрашувини ўтказиши учун гуруҳ босқичини жорий этиш таклифи билан чиққан. 80-йиллар охирида Огилви бу ғояни 2 маротаба УЕФАга тақдим этган. Лекин икки сафар ҳам унга рад жавобини беришган.

Берлускони ўзига хос “тўнтариш” ташкиллаштирмоқчилиги ҳақидаги хабарлар Ньонгача (УЕФАнинг штаб-квартираси ўша ерда жойлашганди) етиб борганда, УЕФА вакиллари ўзгариш қилмаса бўлмаслигини тушуниб етадилар. Европа футболидаги назоратни йўқотмаслик учун, УЕФА томонлар билан келишишга ҳаракат қилди: Огилви учинчи маротаба келганида унинг таклифини қабул қилди. Берлускони бундан жуда хурсанд бўлди. Лекин бундан унинг ёрдамчиси Алекс Финнинг жаҳли чиқди.

Британиялик кейинчалик ундан фойдаланишганини тушуниб, шикоят қилди: Берлускони УЕФАга Суперлига тўғрисидаги ажойиб ғояси билан борди ва нима бўлган тақдирда ҳам у ерда савдолашишини яхши биларди. Охир-оқибат ҳамма бир тўхтамга, яъни гуруҳ босқичини жорий этиш варанти энг мақбули деган фикрга келади. Фақатгина Финн бундан норози бўлди. Ва ниҳоят: 1989 йил клублар ва УЕФА муросага келишиб, 1992 йилдан янгича ҳаёт бошлашга қарор қилишди: схемани ўзгартириб, Чемпионлар Кубоги номини Чемпионлар Лигасига ўзгартиришган. Лекин бу эндигина қўйилган кичик бир қадам эди. УЕФАдан нафақат бу, балки муаммони ҳал этиш учун янги мусобақанинг молиявий томондан омадли бўлишини таъминлаши лозим эди. Бу ҳам тасодифан содир бўлди. Янги лойиҳадан хабар топган компаниялардан бири “TEAM Marketing” УЕФАга келди. Улар мукаммал бир режа тузиб, турнирга 150 млн франк (таҳминан 152 млн доллар) миқдоридаги пулни сафарбар этишди. Ўша пуллар Deutsche Bank томонидан ўтказилган. УЕФА буни совға сифатида қабул қилди. Шу билан бирга, улар 29 йил ичида 37 млрд евро фойда кўришларига шубҳа қилмаган эдилар.

Бунинг ўрнига “TEAM Marketing” бренд устидан тўлиқ назорат ўрнатишни талаб қилди. Шу вақтдан бошлаб агентлик фақат Чемпионлар Лигасига эътибор қарата бошлади. “TEAM Marketing” ишини дастлаб уч босқичда амалга оширди:

• турнир мадҳиясига куй басталаш учун композитор Тони Бриттенни чақиришди;

• Чемпионлар Лигаси логотипи — “юлдузли тўп” жорий қилинди;

• маркетинг схемасини тузиб чиқди: турнирнинг расмий ҳомийлари сони 8тадан кўп бўлмаслиги керак. Ҳамкорларнинг ҳар бири билан уч томонлама шартнома имзоланиши шарт.

Йирик брендлар бундан жуда хурсанд бўлдилар: улар йил давомида прайм-тайм вақтларда мунтазам равишда ўз маҳсулотларини реклама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Улар узоқ йиллар мобайнида УЕФА билан ҳамкорлик қилаётганларидан мамнун эканини билиб олиш мумкин. Масалан, Ford УЕФА билан 20 йил ҳамкорлик қилди. Sony 1997 йилдан, Heineken эса 2005 йилдан бери УЕФА билан бирга фаолият юритиб келмоқда.

Люцерн шаҳри офисидаги миллиардлар

УЕФА ҳанузгача “TEAM Marketing” билан ҳамкорлик қилади. Хўш, УЕФАнинг доимий шериги ҳақида нималарни билишимиз керак:

• Компания Швейцариянинг Люцерн шаҳрида жойлашган (аҳолиси 81,6 минг киши). Штатда 110та одам фаолият юритади.

• УЕФА ҳалигача уларнинг ягона мижози. “Мижозимиз битта, лекин у мингтасининг ўрнини боса олади", — дейди “TEAM Marketing” директори Жейми Грэм “Sport Business Journal”ига берган интервьюсида. — "Бизнинг жуда фойдали бизнесимиз бор. Ҳамма шунга ўхшаш нимадир қилишни хоҳлаши ҳақида гапиради. Бироқ улар бундай натижага эришиш учун қанча вақт, меҳнат ва куч кераклиги тўғрисида ўйлаб ҳам кўришмайди”.

• “TEAM Marketing”нинг 2та бўлими бор — бири ҳомийлар билан, иккинчиси эса телевидение билан ишлайди. Ҳар иккисининг ҳам олдига масъулиятли вазифалар қўйилган: “Биз уч йиллик давр давомида ишлаймиз, — тушунтирди Грэм. Вазифа: ҳар кейинги даврда даромадни 50%га ошириш керак.

Энг муҳими: “TEAM Marketing” УЕФАнинг эфирга узатувчилар билан музокараларида тўлиқ назоратга эга бўлишни талаб қилади. “Биз УЕФА четроқда бўлишидан манфаатдормиз. Бу жараён динамикасини яратишга ёрдам беради”, — шундай деди ОАВ бўйича директор Томас Шмидт.

Ҳар мавсум мукофот пули сифатида ҳадя қилинадиган 2 млрд еврони топиш учун “TEAM Marketing” юздан ортиқ телеканаллар билан шартнома имзолайди. Ишлаб чиқариш жараёни қандай амалга оширилаётгани ҳақида қисқача маълумот:

• Янги уч йиллик давр бошланиши билан (у 2018 йил ёзда бошланди) жамоа кейинги давр борасида иш олиб бора бошлайди (2021 йил ёзда старт олади). Биринчи йил — тайёргарлик жараёни. Жамоадагилар шерикларини нима билан ҳайрон қолдириш ҳақида бош қотирадилар: ТВ-расм, графика, ҳужжатли фильмлар, маълум бир бозорга йўналтириш.

• Иккинчи ва учинчи йиллар — сотув босқичи. 30 ходим икки йил ичида 180та давлатга бориб,  шахсий ҳуқуқлар тўпламини сотиши керак. Менежер ҳар бир мамлакатда тақдимот ўтказади: 3 йилда таҳминан 1000та тақдимот  ўтказади. Трансляция компанияларига Европа Лигаси учун ҳуқуқ керак бўлмаса ҳам уни сотиб олишга мажбур. Чунки Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси учун ҳуқуқ бир тўпламда сотилади. Агар УЕФА ва “TEAM Marketing” бошқа стратегияни танлаганида, у ҳолда Европа Лигаси аллақачон ёпилиб кетган бўлар эди.

• “TEAM Marketing” ҳеч қачон ТВ-битимлар тафсилотини бошқаларга ошкор қилмайди. Ҳар бир мамлакат учун алоҳида сумма белгиланган. Масалан, Британияда ЧЛни намойиш этиш ҳуқуқи учун икки гигант канал курашади (BT Sport ва Sky). У ерда 3 йилга миллиард фунтдан ортик таклифлар хам бўлмокда. “The Mirror” маълумотларига қараганда, BT Sport 2018 йилдан 2021 йилгача ўйинларни намойиш этиш ҳуқуқини 1,18 млрд фунтга сотиб олган. Белоруссия каби давлатларда рақобат нолга тенг — у ерда ўн йилдан бери “Биринчи Миллий канал” бу ҳуқуққа эгалик қилади ва арзимаган пул тўлайди (қанча сумма экани ҳақида аниқ маълумот йўқ). “Матч ТВ” ва “НТВ-Плюс” ҳам қанча пул тўлашини ошкор қилмаган. УЕФА охирида, “TEAM Marketing” харид қилувчилар билан муросага келишиб бўлганидан сўнг, ишга аралашади. Шундан сўнг, уч томонлама шартномалар имзоланади.

DAZN босими, Amazon билан музокаралар

8та ҳомий, уч йиллик цикл ва реклама форматига бўлган қаттиқ талаб — УЕФА ва “TEAM Marketing” бу тизимни 30 йил давомида ишлаб чиқди ва ҳозир улар буни идеал даражадаги иш деб ҳисоблашади. Даромаднинг миллиарддан ортиқ бўлиши ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. Лекин унинг салбий томонларидан бири — тизим сустлигидир. Шу туфайли, турли тизимлар унга босим ўтказиб, сотув ҳуқуқини тенг иккига бўлиб, шерик бўлишга уруниб келмоқда. Ана шулардан бири — DAZN. Исбот: ЧЛсининг телевидениедаги қамрови камайган (2016 йил 4,4 млрд, 2017 йил 3,6 млрд). Шу билан бирга, турли хизматлари орқали эфирга бўлган талаб ортиб бормоқда. “TEAM Marketing” эса кескин ҳаракатларга тайёр эмаслигини тан олди. Масаланинг яна бир томони — УЕФА розилигини олиши керак.

“Албатта, биз бу борада энг инновацион бўлмаймиз, — деди Шмидт. — Ҳозир биз буни бўлишолмаймиз, сабаби тизимимиз жуда оддий. Лекин бу бозорни ривожлантириш ҳақида бош қотирмоқдамиз”. Трансляция компаниялари оддий трансляцияни онлайн-ҳуқуқлар билан биргаликда сотиб олишмоқда. Масалан, ҳозирда “Fox Sports” ЧЛ ўйинларини фэйсбук орқали намойиш этмоқда. “BT Sport” 2016 йил майда ЧЛ финалини ютуб орқали кўрсатганди. Ўшанда бир видеодаги кузатувчилар сони 1,8 млндан ошганди. Бу ҳозирги кунда жуда кичик рақам бўлса-да, ўша пайт учун яхшигина кўрсатгич эди.

Шунингдек, “TEAM Marketing” таъкидлашича, 2021-2024 даврда битим имзолаш учун “Amazon” ҳам музокараларга киришган. Люцерндагилар ҳам бунга тайёргарлик кўрмоқда. Эҳтимол, бу музокаралар — УЕФА тарихидаги янги “давр” бошланишига сабаб бўлар?!

2017 йил август Сильвио Берлускони катта футболдан кетганидан хабарингиз бор. 220 млн қарзи бўлган “Милан”ни хитойлик инвесторларга 740 млн эвазига сотиб юборгани ҳам сизга сир эмас. “Mediaset” ҳали ҳам (38,6% акция) Берлускони оиласига тегишли. Компаниянинг бош директори унинг ўғли ҳисобланади. 2017 йилдаги даромад — 3,6 млрд евро.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика