RU

Последние новости

17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  2 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  0 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  2 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0

Чемпионатнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг Новости

Чемпионатнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

ЎзПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун овозларни қабул қилиш жараёни бошланганини маълум қилади.
Овоз бериш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган спортга оид ОАВ вакиллари (журналистлар) иштирок этишлари мумкин. Номзодлар рўйхати чегараланмаган бўлиб, овоз берувчилар Ўзбекистон миллий чемпионатларида фаолият юритаётган барча футболчилар ва мураббийларга, жумладан, хориж мамлакатларидан келиб ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этаётган футболчилар ва мураббийларга ҳам овоз беришлари мумкин.

Октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича сўровномада иштирок этаётган журналист октябрь ойи учун энг яхши футболчи ва мураббийилардан жами 5 нафардан номзодларнинг исм-шарифларини ЎзПФЛ матбуот хизматига (media@the-uff.com электрон почта манзилига жўнатган ҳолда) тақдим этишлари керак. Журналистлар ўз вариантларини 7 ноябрь, жума куни соат 14:00гача юборишлари мумкин.

Футболчиларнинг октябрь ойидаги ҳаракатларини баҳолашда қуйидаги мусобақалар ҳисобга олинади: Олий Лига; Биринчи Лига; ЎзПФЛ тасарруфидаги бошқа мусобақалар.

Танловда иштирок этган ОАВ вакилининг вариантларидан келиб чиқиб, футболчи ва мураббийларга қуйидагича баллар берилади: 1-ўрин – 5 балл; 2-ўрин – 4 балл; 3-ўрин – 3 балл; 4-ўрин – 2 балл; 5-ўрин – 1 балл.

ОАВдан келиб тушган вариантлар ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан ҳисоб-китоб қилинади ва унинг якуний натижалари ЎзПФЛ расмий сайти (www.pfl.uz)да эълон қилинади. Энг кўп овоз тўплаган футболчи (мураббий) «Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши футболчиси (мураббийи)» деб топилади.

Март-ноябрь ойларида ўтказиладиган чемпионатнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

Маълумот учун, ушбу тадбир тижорий лойиҳа бўлиб, унга ҳомийлик қилиш истагида бўлган ташкилотлар ҳамкорликка таклиф қилинади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика