RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  211 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади Новости

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади

Coca Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсумдаги чемпиони номи 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сўнгги — 26-турда аниқ бўлади.

Айни вақтда "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари олтин медаллар учун кураш олиб боришяпти. 

Мусобақанинг махсус чемпионлик кубоги кимга насиб қилиши маълум бўлмаса-да, даъвогар жамоалар уни ўз мухлислари кўз ўнгида кўтаришни истайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар уч беллашув бўлиб ўтадиган стадионга кубок билан боради. Якунда ғолиб жамоа кубокни ўз мухлислари кўз ўнгида нишонлаши учун шароит яратиб берилади. 

Олтин медаллар масаласида эса вазият бироз чигал. Чемпионлик учун даъвогар 2 та клуб Тошкентда тўп тепиши ва нисбатан кўпроқ очко Тошкентда ўйнайдиган жамоада эканидан келиб чиқиб, олтин медаллар пойтахтда қолдирилади. Чемпионлик Наманган клубига насиб қилса, совринлар алоҳида етказиб берилади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футбол ишқибозларини сўнгги турда стадионларга чорлайди ҳамда барча жамоаларга омад тилайди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика