"Челси"нинг январь ойи учун трансфер бюджети маълум
07 янв 2023 13:47
Новости
"Челси" хўжайини Тодд Боэли қишки трансферлар учун 290 миллион евро ажратишга тайёр, дея хабар берди "The Sun". Ушбу маблағларнинг бир қисми аллақачон сарфланган. "Кўклар" "Монако"дан ҳимоячи Бенуа Бадиашилени 38 миллионга, ҳужумчи Датро Фофанни "Мольде"дан 12 миллионга сотиб олди.
"Челси"нинг таркибни кучайтириш учун ҳозирда устувор мақсадлари – аргентиналик ярим ҳимоячилар Энцо Фернандес ва Алексис Мак Аллистер, украиналик вингер Михаил Мудрик, "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва "кўклар" ижарага олишга тайёр турган Жоау Феликс.
Алоҳида айтиш жоиз, ёзда "Челси" янги келганлар учун 305 миллион евро сарфлаган эди. Бу Лондон клубининг Тодд Боэли қўл остидаги илк трансфер ойнаси эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии