RU

Последние новости

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  0 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  14 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

"Челси"да ишингиз қовушмадими, унда "Милан"га йўл олинг Новости

"Челси"да ишингиз қовушмадими, унда "Милан"га йўл олинг

Охирги вақтларда "Милан" "Челси"да "кетмони учмаган" футболчилар учун захира вариантидек бўлиб қолди.

Сўнгги йилларни ҳисобга оладиган бўлсак, бундай футболчилар тўрт нафарни ташкил қилади. Қайта оёққа тураётган "россонери" лойиҳаси яна кучли футболчиларни қизиқтира бошлади. Натижада, клуб қатор футболчиларни ўз таркибига жалб қила олди ва улар кейинроқ юлдузга айланди. Мисол учун Тео Эрнандес ва Рафаэль Леаони жаҳон даражасидаги футболчи десак, муболаға бўлмаса керак. 

"Милан" "Челси"да омади чопмаган тўрт нафар футболчига фаолиятини қайта "жонлантириш" учун имкон берди. Уларнинг охиргиси Фикайо Томори. Англиялик марказий ҳимоячи турли клубларда ижараларда ишончли ўйин кўрсатганига қарамай, "кўклар" таркибида бор йўғи 27 учрашувда майдонга тушди. 

Бироқ А Серияга кўчиб ўтгач, у лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Челси"дан кетиб, "Милан"да қайта очилган Оливье Жиру бўлди. Франциялик "аристократлар" сафидаги охирги мавсумида Премьер-лигада бор йўғи тўртта гол уришни уддалади. Италияга кўчиб ўтгач, "россонери" сафидаги 123 учрашувда 47 та гол урди. Учинчи ўринда — Рубен Лофтус-Чик. "Челси"да порлаши тахмин қилинган, аммо муқим ўрин топа олмаган футболчи Италиядаги илк мавсумидаёқ 35 ўйинда 10 та гол урди. 

Бу рўйхатнинг яна бир вакили Кристиан Пулишич. Америкалик вингер охирги саккиз ой ичида 41 баҳсда 21 та гол урди. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика