"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" дарвозабонига кўз тикди
14 мар 2023 19:17
Новости
"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" дарвозабонига кўз тикди
Англия Премьер-лигаси клублари Дортмунднинг "Боруссия" клуби дарвозабони Грегор Кобелга қизиқиш билдирмоқда.
Буни "Sport1" журналисти Патрик Бергер маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, ҳар икки клуб вакиллари футболчининг агенти билан дастлабки музокараларни олиб боришган. Шу билан бирга, "Боруссия" 25 ёшли швейцарияликни сотмоқчи эмас, футболчининг ўзи эса яна камида бир мавсумни Германия жамоасида ўтказишни истамоқда.
Кобель 2021 йилнинг июль ойида "Штутгарт"дан Дортмунднинг "Боруссия"сига кўчиб ўтган. Дарвозабон 2022/23 йилги мавсум 25 та учрашувда 22 та гол ўтказиб юборди ва 12 та баҳсда дарвозани "қуруқ" сақлади.
Transfermarkt портали дарвозабоннинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии