"Челси" ва "Манчестер Сити" ёзда Бонуччи учун курашади
23 фев 2017 21:51
Новости
"Челси" ва "Манчестер Сити" ёзда Бонуччи учун курашади
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччига "Челси" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Инглиз клублари туринликлар раҳбариятига мавсум охирида таклиф билан чиқишади.
2016 йилнинг ёзида ҳар икки клуб 29 ёшли футболчига қизиқиш билдиришган эди, лекин ўшанда Бонуччининг ўзи "Ювентус"ни тарк этишни истамаган эди.
Яқинда "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва Бонуччи ўртасида оғзаки можаро бўлиб ўтган эди. Натижада, ўйинчи Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Порту"га қарши учрашувда таркибдан чиқариб юборилди.
Бонуччининг трансфер нархи ҳимоячилар учун рекорд бўлиши кутилмоқда.
Комментарии