"Челси" ва "Лидс" Рафинья трансфери бўйича келишиб олишди
28 июн 2022 23:48
Новости
"Челси" ва "Лидс" Рафинья трансфери бўйича келишиб олишди
Футболчи тез орада "Челси" аъзосига айланади.
Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Челси" ва "Лидс" Рафинья Диас трансфери бўйича келишувга эришишди. "Челси" жўнатган расмий таклиф қиймати 60-65 млн евро (бонуслар билан) атрофида. Ҳозирда футболчи билан шартноманинг шахсий талаблари борасида музокаралар кетмоқда.
Шу тариқа, Лондон клуби футболчи учун курашда "Арсенал" ва "Барселона"ни ортда қолдиришга эришди.
Рафиньянинг "Лидс" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. У 2020 йилнинг кузида "Ренн"дан Англия клубига ўтган эди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.
Похожие новости
12:25
Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии