RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  373 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

"Челси" уларсиз чемпион бўла олмасди! (ФОТО) Новости

"Челси" уларсиз чемпион бўла олмасди! (ФОТО)

Хабарингиз бор, кеча Лондоннинг "Челси" жамоаси муддатидан олдин Англия Чемпионлигини қўлга киритди.

Шу муносабат билан, ушбу чемпионликка ҳисса қўшганларни алоҳида таъкидлаб ўтишни лозим топдик.

Фурсатдан фойдаланиб юртимиздаги "Челси" мухлисларини табриклаб қоламиз.

Тибо Куртуа. "Чехнинг ўзи яхши эди" дейдиганларни уялтира олди бельгиялик посбон


Жон Терри. 34 ёшли ҳимоячи "Челси" сардорлиги остида 4-чемпионлигини тантана қилди


Сезар Аспиликуэта. Испаниялик футболчи ўз ўйинлари билан асосий таркибга мос футболчи эканлигини исботлай олди


Неманья Матич. Моуриньо матбуот анжуманларидан бирида футболчига "монстр" деб баҳо берди. Ҳақиқатдан ҳам, сербиялик футболчи ўз вазифасини ажойиб тарзда уддалай олди


Сеск Фабрегас. Испаниялик футболчи жамоага келган илк мавсумидаёқ АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. "Арсенал"да ўйнаб юрган вақтлари эса...


Эден Азар. Агар у бўлмаганида бугун "Челси"нинг чемпионлиги ҳақида ушбу мақола тайёрланмаслиги эҳтимоли мавжуд эди. Моуриньо бежизга айтмаган: "Азарнинг ҳар бир оёғи 100 миллион фунт туради". Дарвоқе, бельгиялик футболчи шунингдек ушбу мавсумда АПЛнинг энг зўр футболчиси деб топилди


Диего Коста. 20 та гол киритган футболчи мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлишга ҳам даъвогар


Виллиан. Бразилиялик футболчи ҳам ўзига билдирилган ишончни ушбу мавсум тўлиғича оқлади


Жозе Моуриньо. Португалиялик мураббийнинг бир гапи бор: "Охирги кулганнинг кулгиси ҳақиқий кулги". ("Смеется тот, кто смеется последним"). Жозенинг услубига фақат ва фақат қойил қолиш керак


Роман Абрамович. Клуб ҳўжайини. Айнан унинг пуллари эвазига жамоага керакли ва кучли футболчилар сотиб олинди. Ушбу рўйҳатга уни ҳам қўшиб кетмаслик адолатсизлик бўларди


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика