"Челси" собиқ футболчиси Атсу Туркияда вайроналар остидан ўлик ҳолда топилди
18 фев 2023 12:00
Новости
"Челси" собиқ футболчиси Атсу Туркияда вайроналар остидан ўлик ҳолда топилди
Туркиянинг "Ҳатайспор" клуби ва Гана терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Атсу зилзила оқибатида вафот этди.
"Кристиан Атсу топилди. Афсуски, у ҳаётдан кўз юмди", – деди футболчининг агенти Мурат Узунмехмет.
31 ёшли футболчи 6 февраль куни Қаҳрамонмарашда содир бўлган зилзила оқибатида вайроналар остида қолган эди.
Атсу ўтган кузда "Ҳатайспор"га ўтишдан олдин "Челси", "Ньюкасл", "Порту", "Риу Аве", "Витесс", "Эвертон", "Малага", "Борнмут" ва "Ал Раед" клубларида ўйнаган. У терма жамоа сафида 60 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии