"Челси" Роналду ёки Неймардан бирини таркибга қўшиб олмоқчи
11 июл 2022 19:27
Новости
"Челси" Роналду ёки Неймардан бирини таркибга қўшиб олмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Челси" клубининг трансфер нишонига айланди.
Бу ҳақда журналист Низар Кинселла ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, "Челси" раҳбарияти ушбу футболчиларнинг маоши юқори бўлгани учун трансферларга шубҳа билан қарамоқда. Бироқ клуб ҳали-ҳамон ушбу келишувлардан бири устида музокара олиб боришга қарор қилиши мумкин.
Айни дамда Неймарнинг ўтиш эҳтимоли юқорироқ кўрилмоқда, чунки бразилиялик футболчи "Челси" бош мураббийи Томас Тухель билан ПСЖда бирга ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2011 йилнинг ёзида "Челси"га ўтиши мумкин эди, аммо кейинчалик бразилиялик вингер "Сантос"да қолишга қарор қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии