“Челси” қишда Саудиядан икки юлдуздан бирини ижарага олмоқчи
17 янв 2024 09:32
Новости
“Челси” қишда Саудиядан икки юлдуздан бирини ижарага олмоқчи
“Челси” раҳбарияти қишки трансфер ойнасида ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.
Лондон жамоаси Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган Карим Бензема ёки Роберто Фирмино билан мавсум якунига қадар шартнома имзоламоқчи. “Кўклар” икки футболчидан бирини ижарага олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Бензема яқиндагина “Ал Иттиҳод” машғулотларидан четлатилганди. Ҳужумчи жорий мавсум 24 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 15 та гол уришга эришган. Шунингдек унинг ҳисобида 5 та голли узатма ҳам бор.
Фирминонинг ишлари ҳам ҳозирча Саудияда юришмаяпти. Ҳужумчи жорий мавсум 17 та учрашувда майдонга тушган ва учта гол урган. Барча голларини илк учрашувининг ўзида уриб қўйган ва охирги 16 та учрашувда гол ура олмаяпти.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии