"Челси" Осимхен учун пулдан ташқари Лукаку ва яна бир футболчисини беришга тайёр
09 июл 2024 20:20
Новости
"Челси" Осимхен учун пулдан ташқари Лукаку ва яна бир футболчисини беришга тайёр
Лондоннинг "Челси" клуби "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхендан умидини узмаган.
Яқинда "Барселона"дан Марк Гиу "Челси"га ўтди, Николас Жексон ҳам Лондонда қолмоқда.
Шунга қарамай, "кўклар" яна бир марказий ҳужумчи сотиб олишни ният қилган ва Виктор Осимхен асосий мақсадлардан бири саналади.
Маълумотларга қараганда, "Челси" Виктор Осимхен нархини пасайтириш учун Ромелу Лукаку ва Чезаре Казадеини қўшиб беришга тайёр турибди.
Бундай вариантга "Наполи" қандай жавоб бергани ҳозирча номаълум.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии