RU

Последние новости

01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  2 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7

"Челси" Мойзес Кайседога катта маблағ сарфлайди Новости

"Челси" Мойзес Кайседога катта маблағ сарфлайди

Лондоннинг "Челси" клуби январь ойида трансферлар учун катта маблағ сарфлашда давом этади.

Бу сафарги нишонда Премьер-лига вакили "Брайтон" юлдузи Мойзес Кайседо белгиланди. Грэм Поттерни яна шогирди билан бирлаштириш "Стэмфорд Бриж" эгаларига 75 млн фунтга тушади. Мутахассис аввалги жамоасида жанубий қирғоқда 21 ёшли футболчи билан шартнома имзолади ва унга мураббийлик қилди. Кайседо 2021 йилда Эквадор жамоасидан 4,4 млн фунтга харид қилинганидан кейин кучайганидан кучайиб борди. 

Ярим ҳимоячининг ўтган йил охирида Қатардаги мундиалда кўрсатган ўйини унинг нархида янада ўсиш кузатилишини таъминлади. Ҳатто "Ливерпуль" жанубий америкалик футболчига расмий қизиқиш билдирди. Шундай бўлса-да, "кўклар" рақобатда барчадан ўзиб, Кайседони ўзиники қилиши маълум бўлмоқда. "Челси" ярим ҳимоячи учун 65 млн фунт тўлашга тайёр, "Брайтон" эса мавсум ўртасида асосий ўйинчиларидан бири билан йўлларини айро қилиш учун 75 млн фунт истайди.

Агар бу келишув амалга ошса, Мойзес Кайседо "Челси" ушбу ойда шартнома тузган олтинчи футболчи бўлади. Бундан аввал жами 152 млн фунтга Жоау Феликс, Давид Фофана, Андрей Сантос, Бенуа Бадиашиле ва Михаил Мудрик Поттер лойиҳасига қўшилган эди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика