“Челси” клуби хўжайинлари мухлисларга мурожаат қилди
08 июн 2023 21:29
Новости
“Челси” клуби хўжайинлари мухлисларга мурожаат қилди
Лондоннинг “Челси” клуби хўжайинлари клуб расмий сайтида ўз мухлисларига йўллаган мактубини эълон қилди.
"Аристократлар" ўз баёнотида жамоа ўтган мавсум муваффақиятсизликка учраганини, бироқ олдинга интилишда давом этишини таъкидлаган. Шунингдек, клуб мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши билангина янги марраларга эриша олиши айтилган, шу сабабли жамоа ўтган мавсум қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб, уларни янги мавсумда яна стадионга қайтишини сўраган.
2022/23 йилги мавсум якунига кўра, “Челси” 44 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 12-ўринни эгаллади. Лиганинг янги мавсуми 12 август куни старт олади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии