"Челси" эгаси Тодд Боэли Франция клубини сотиб олмоқчи
		
		25 фев 2023 12:26
        Новости	
	 
				 
				"Челси" эгаси Тодд Боэли Франция клубини сотиб олмоқчи
"Челси" клуби эгалари яқиндагина "Страсбур" президенти Марк Келлер билан гаплашган ва у билан клубни тўлиқ харид қилишни муҳокама қилган.
2012 йилдан бери клуб бошқарувида бўлган собиқ ярим ҳимоячи Келлер Премьер-лига клубининг янги эгалари билан бирга овқатланди. Жамоанинг охирги пайтлардаги муаммоларига қарамай, жорий мавсумни лигада қолиш учун кураш билан ўтказаётган "Страсбур" ўтган мавсумни 6-поғонада якунлаган эди. Боэли ва унинг ҳамкорлари молиявий жиҳатдан барқарор клубни қабул қилиб олиш ва ривожлантиришдан манфаатдор. Бу орқали Лондон клубининг айрим ўйинчилари Лига 1 клубида ижарада ўйнаши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, консорциум Германия бозорига ҳам сармоя киритишни режалаштирмоқда.
"Страсбур" аваалги молиявий муаммоларини бартараф этганидан сўнг 2011 йилда Франция Бешинчи дивизионида иштирокини қайта бошлаган эди. 2016 йилда Лига 2'га кўтарилиб профессионал футболга қайтди ва шундан кейин Лига 1'га кўтарилиб олди. Клуб ўз тарихида ушбу лига титулига ҳам эга.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии