"Челси" бразилиялик ҳимоячига қизиқмоқда
03 мар 2020 12:41
Новости
"Челси" бразилиялик ҳимоячига қизиқмоқда
"Порту" ҳимоячиси Алекс Теллес "Челси" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Лондон клуби футболчини ёзда харид қилмоқчи. "Порту" ўйинчини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи, аммо у билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти. Теллес йилига 6 миллион евро миқдорида маош олмоқчи, португалияликлар эса бундай маблағни тўлашга тайёр эмас.
Теллес "Порту"га 2016 йилнинг ёзида келган. Трансфер эса 6,5 миллион еврони ташкил этган. 27 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум Португалия чемпионатида 21та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этган. Алекснинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии