"Челси" 2012 йилда Мбаппе билан шартнома тузишни истамаган экан
13 сен 2018 15:48
Новости
"Челси" 2012 йилда Мбаппе билан шартнома тузишни истамаган экан
"Челси" Килианни кўрикка чақирган биринчи клуб бўлади. Дўстим мендан Мбаппе ҳақида эшитдингми деб сўради, йўқ деб жавоб бердим. "Сен уни кўришинг керак" - деди дўстим. Мен Мбаппе кучли футболчи эканлигини кўрдим.
У ҳақида "Челси"га айтдим. Болакайни оиласи билан олиб келдим. Мбаппе "Чарльтон"га қарши ўйнади, жамоа 7:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бир ҳафтадан сўнг "Челси"дагилар уни яна бир кўрикка чақиришди ва шундан кейин қарор қабул қилишини айтишди.
Мбаппенинг онаси ўғли Лондонга бормаслигини ва агар Килиан уларга керак бўлса шартнома таклиф қилишларини сўради. Акс холда улар 5 йилдан сўнг Мбаппе учун 50 млн евро тўлаши керак бўлишини айтди. Футболчининг онаси ҳақ бўлиб чиқди. Мбаппе учун 50 эмас, 180 млн евро сўрашди" - дейди Бога.
Комментарии