RU

Последние новости

21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  0 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  35 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2

Челси - 110 ёшда! Новости

Челси - 110 ёшда!

Бугун Англия ва жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган Лондоннинг "Челси" жамоаси ташкил этилганига 110 йил бўлди. Шу муносабат билан клуб ҳақидаги кичик мақолани жамоа мухлисларига туҳфа этамиз.
"Челси" 1905 йилда ташкил қилинган. Жамоа номи шундай эканлигига қарамасдан клуб қароргоҳи Челсида эмас, уларга қўшни бўлган Фулхэмда жойлашган. Жамоанинг уй стадиони "Стэмфорд Бридж" ҳам Фулхэм ҳудудида қад ростлаган.

Клуб тарихига тўхталадиган бўлсак, стадион ҳўжайини ҳисобланган Гас Мирс майдонни "Фулхэм" жамоасига ижарага бериб пул ишламоқчи бўлади. Аммо, ушбу таклифга клуб вакиллари рад жавобини берадилар. Шунда тадбиркор янги футбол жамоаси тузишга қарор қилади. Шу тариқа 1905 йилнинг мартида "Челси" номли янги футбол жамоаси тузилади.


Жамоанинг илк таркиби. 1905 йил.


Жамоанинг турли йиллардаги эмблемалари:

1905  - 1952 йиллар     1952  - 1953 йиллар    1953  - 1986 йиллар



1986 - 2005 йиллар   2005 - 2006 йиллар    2006 - ҳозирги пайтгача



Клуб илк чемпионлигини 1954/55 йилги мавсумда қўлга киритган



Жамоанинг уй стадиони: "Стемфорд Бридж".
Сиғими: 41 841 томошабин



2003 йилнинг ёзида клубни россиялик бизнесмен Роман Абрамович 140 миллион фунт эвазига сотиб олади. Шундан сўнг клуб тарихида янги саҳифа очилади.



2011/12 йилги мавсумда жамоа тарихидаги энг катта ютуқ қўлга киритилган: Европа Чемпионлар Лигаси

Жамоа совринлари:

Биринчи дивизион / Премьер-лига
    • Чемпион (4): 1954/55, 2004/05, 2005/06, 2009/10
    • Вице-чемпион (4): 2003/04, 2006/07, 2007/08, 2010/11
  • Иккинчи дивизион
    • Чемпион (2): 1983/84, 1988/89
    • Вице-чемпион (5): 1906/07, 1911/12, 1929/30, 1962/63, 1976/77
  • Футбол ассоциацияциси кубоги
    • Совриндор (7): 1970, 1997, 2000, 2007, 2009, 2010, 2012
    • Финалчи (4): 1915, 1967, 1994, 2002
  • Футбол лигаси кубоги
    • Совриндор (5): 1965, 1998, 2005, 2007, 2015
    • Финалчи (2): 1972, 2008
  • Англия Суперкубоги
    • Совриндор (4): 1955, 2000, 2005, 2009
    • Финалчи (6): 1970, 1997, 2006, 2007, 2010, 2012

Халқаро

  • Европа Чемпионлар Лигаси
    • Совриндор (1): 2012
    • Финалчи (1): 2008
  • Европа Лигаси
    • Совриндор (1): 2013
  • УЕФА Кубок эгалари кубоги
    •  Совриндор (2): 1971, 1998
  • УЕФА Суперкубоги
    • Совриндор (1): 1998
    • Финалчи (2): 2012, 2013
  • Клублар ўртасидаги ЖЧ
    • Финалчи (1): 2012

Бугунги юбилей сана билан "Челси" жамоасининг мухлисларини табриклаб қоламиз ва жамоанинг келгуси фаолиятида омадлар тилаймиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика