Чеферин Суперлига ҳақида: "Бу клублар ўзларининг мусобақаларида ўйнашлари мумкин, аммо бу ишни қилгач, бизнинг турнирларсиз қолишади"
04 мар 2022 15:01
Новости
Чеферин Суперлига ҳақида: "Бу клублар ўзларининг мусобақаларида ўйнашлари мумкин, аммо бу ишни қилгач, бизнинг турнирларсиз қолишади"
УЕФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигаси ташкилотчилари ҳақида фикрларини билдирди.
"Суперлига ҳақидаги гап-сўзлар – футболга алоқаси йўқ гаплардек. Жонимга тегди. Биз бирлашиб, бирга ишлай бошлаганимиздан кейин улар ушбу лойиҳа билан олдимизга келишяпти. Бу шунчаки ғалати.
Чиндан чарчадим, футболга умуман алоқаси бўлмаган лойиҳа ҳақида гапириш жонга тегди. Бу клублар ўзларининг мусобақаларида ўйнашлари мумкин, аммо бу ишни қилгач, бизнинг турнирларсиз қолишади", – деди Александр Чеферин.
Комментарии