RU

Последние новости

08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  0 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  6 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  175 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18

Чандиқ юз, Чингизхон, гном ва йиғлоқи Роналду Новости

Чандиқ юз, Чингизхон, гном ва йиғлоқи Роналду

Футбол оламидаги қизиқарли, ғалати ва ўзига хос лақаблар ҳақида суҳбатлашамиз.

Мактабдаги синфдошингизни лақабини биласиз, лекин жаҳон футболи юлдузлариникини-чи? Машғулот жараёнида, ўйин вақтида ва майдондан ташқарида футболчилар бир-бирларини қандай чақирадилар? Кимнинг қандай лақаби бор, ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? 


Оливер Кан — Чингизхон, Горилла
Биринчиси — фамилиясига мос келгани учун, иккинчиси — германиялик посбоннинг ташқи кўриниши ва важоҳати туфайли.

Ян Коллер — Динозавр (Дино)
Бўйи икки метр бўлгани учун.

Пьерлуиджи Коллина — Фантомас
Машҳур ҳакам бир қарашда ўша кино-қахрамонини эслатиб юбормайдими?

Марко Матерацци — Матрица
Фамилияси сабабли.

Алексей Смертин —Раша
Россия термаси сардорини "Челси"да шундай чақиришган.

Александр Анюков — АН-22
АН — АНюков. 22 — футболчининг рақами.

Юрий Жирков — Никулин
Машҳур масхарабозга ташқи кўриниш жиҳатидан ўхшаши сабаб.

Динияр Билялетдинов — Беляш
Фамилияси сабабли.

Рональд Куман — Оқ горилла (горилла альбинос). Бу лақаб Куман "Барселона" сафида ўйнаб юрган вақтларда пайдо бўлган. Барчасига сабаб Рональднинг малла сочлари эди, 90-йиллар бошларида Барселона "зоопарки"нинг энг машҳур вакилларидан бири айнан "Снежинка" лақабли горилла-альбинос эди. Ана шундай қилиб инсон маймундан исм олди.

Пол Гаскойн — Алкаш. Иқтидорли ва буткул ўзгача характер соҳиби бўлган англиялик ярим ҳимоячи Газза, яъни Пол Гаскойн, тор доира вакиллари учун "Алкаш" лақаби билан кенг машҳурликка эришган. Афсус, бу унинг футболдан ташқаридаги асосий овунчоғи нима эканлигидан дарак беради.

Карлос Билардо — Бурун. "Эстудиантес" собиқ хавбеки ва Аргентина терма жамоаси собиқ устозининг ушбу тана аъзоси чиндан ўзига хослиги билан киши эътиборини тортади.

Тони Адамс — Эшшак. Евро-1988 мусобақасида Тони қанчалик ҳаракат қилмасин, Марко ван Бастенни тўхтатиб қола олмайди. Рақиби ўша куни инглизлар дарвозасига учта гол уради. Англия терма жамоаси мухлислари аламдан Адамсни "Эшшак" деб айтишади ва ушбу лақаб Лондоннинг "Арсенал" клуби сардорини фаолиятининг сўнгига қадар тарк этмайди. "Канонирлар" рақиблари Тонини "Иа-а-а!" деган ҳайқириқлар билан кутиб олишарди. Умуман олганда, Адам бу ҳолатга табассум билан жавоб қатарарди:

Нима қилибди? Менга ушбу жонивор ёқади! Эшшаклар меҳнатсевар ва меҳрибон бўлишади, худди мен каби!

Уэйн Руни — Шрек. Бу ерда ортиқча изоҳга ҳожат йўқдек.

Дэвид Бекхэм — Spice Boy
Футболчининг турмуш ўртоғи — Виктория узоқ вақт Британиянинг машҳур поп-гуруҳи "Spice Girls" таркибида фаолият юритгани сабаб.

Франк Рибери — Чандиқ юз. Франк эндигина икки ёшга тўлганида оиласи автофалокатга йўлиқади. Болакай юзи билан машина ойнасига бориб урилади ва бир умр чандиқ билан қолади. Вақт ўтгач Рибери чандиқлар уни ажралиб туришини таъминлашини айтади ва жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишдан бош тортади.

Андрес Иньеста — Каспер. Андреснинг шахсий мухлислари уни сеҳргар деб аташади, аммо Иньеста ҳақиқий лақабини терининг ҳаддан зиёд оқ бўлгани сабаб олади.

Лионель Месси — Гном ва Хоббит. Кўплаб манбааларда олтита "Олтин тўп" соҳибини — Бурга ёки атом бургаси деб ҳам аташади. Фаолиятининг дастлабки йилларида журналистлардан бири Леони мақоласида "Эль Пьохо" — бу номга ўнлаб (бўйи паст бўлган) аргентиналиклар сазовор бўлишган. Халқ орасида Мессини кўпроқ Гном ёки Хоббит деб чақиришади.

Криштиану Роналду — Йиғлоқи ёки Пеналду. Исм-фамилияси қисқартмасидан бир нечта вариант мавжуд. Улардан бири CR7 брендга айланиб улгурган. Португалия нашрларида Роналдуни "Мадейралик афсунгар" деб аташлари мумкин, лекин футбол оламидагилар Криштиануни агар исми билан чақирмаса, умуман бошқача чақиришади: Йиғлоқи ёки Пеналду. Биринчиси Европа чемпионати финалида Грециядан учралган мағлубиятдан кейин пайдо бўлган бўлса, иккинчиси фамилияси билан боғлиқ. Бироқ уларнинг ҳар иккиси ҳам футболчига ёқмаслиги турган гап.

Роналдиньо — Жа-Жа Бинкс. Афсунгар, Порту-Алегрилик сеҳргар — Роналдиньога жамоадошлари айнан шундай мурожаат қилишган. Умуман олганда бразилиялик футболчини ташқи кўриниши "Юлдузлар жанги"даги қахрамонга ўхшашлиги туфайли Жа-Жа деб ҳам аташган. Қайсидир жиҳатлари чиндан ўхшаб кетарканми?

Хўш, сиз машҳур футболчилардан яна кимларнинг лақабини биласиз?



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика