RU

Последние новости

23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  5 22:45ЕЧЛ. "Брест" ва ПСЖ плей-оффда ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  13 22:43ЕЧЛ. Мбаппе, Вини, Беллингем. "Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши таркиби маълум  17 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  1 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  17 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  2 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  39 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7

Championat.asia сайти талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхшилари аниқланди Новости

Одатимизга кўра якунига етаётган йилда ҳам ўзини кўрсата олганларни энг яхши деб топдик.  


Йилнинг энг яхши мураббийи - Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20)

Тажрибали мураббий учун 2023 йил ажойиб ўтди десак бўлади. Март ойида Ўзбекистонда ўтган U-20 Осиё кубогида Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларни мағлуб этиб қитъа чемпиони бўлди. 2018 йил U-23 терма жамоасини Осиё чемпиони қилган Равшан Ҳайдаров икки марта қитъа чемпиони бўлган илк ўзбекистонлик мураббийга айланди.

Осиё кубогидан сўнг май ойида Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина мезбонлик қилган U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган вакилларимиз нимчорак финалда тўхташга мажбур бўлишди.

Ўтган йилги ғолиб: Тимур Кападзе



Йилнинг энг яхши футболчиси - Остон Ўрунов ("Навбаҳор" / Ўзбекистон МТЖ)


"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов 2023 йил ўз клуби сафида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб 14та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Айнан унинг самарадорлиги туфайли "лочинлар" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Суперлигада эса клуб бронза медалларига эга чиқди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида эса 12та учрашувда иштирок этиб 3та гол урди ҳамда 1та голли узатма эгасига айланди. Айниқса ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эронга қарши баҳсдаги голи ва голли узатмаси терма жамоамиз учун жуда ҳам қадрли бўлди.

Ўтган йилги ғолиб: Бобир Абдихолиқов



Йилнинг энг яхши дарвозабони - Артём Потапов ("Сурхон")

Жорий мавсум "Сурхон" сафида Суперлигада дебют қилган россиялик дарвозабон футбол жамоатчилигида яхши таассурот қолдирди. Тажрибали кипер термизликлар таркибида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 21та тўп олиб чиқди. 12та учрашувда дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди. Йил сўнггида "Сурхон" Потапов билан бежизга шартномани узайтиргани йўқ. Айнан шу посбон Championat.asia ҳамда ПФЛ талқинига кўра йил рамзий терма жамоаларидан ўрин олди.

Ўтган йилги ғолиб: Ўткир Юсупов



Йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Людмила Карачик ("Севинч" / Ўзбекистон МТЖ)

Аёллар футболида бир неча йиллардан буён ўзининг ажойиб ўйинларини намойиш этиб келаётган Людмила Карачик 2023 йилни "Севинч" клубида ўтказди ва "олтин хет-трик" қайд этди. Март ойида ўтган Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда Карачик "Сўғдиёна" дарвозасига иккита гол уриб "Севинч"нинг ғалабасига (3:0) катта ҳисса қўшди. Ноябрь ойида Ўзбекистон кубоги финалида ОКМК билан баҳсда ҳам Карачик гол уришга эришди (3:0). Йил охирида футболчи "Севинч" билан мамлакат чемпиони ҳам бўлди. 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатида Людмила 37та гол уришга эришди.

Терма жамоаси сафида Париж Олимпиадаси саралаши доирасида Бутанга 1та, Ҳиндистонга 2та гол уришга эришди. Карачик 2023 йил ОФК аёллар чемпионлар лигасига чақирув турнирида ҳам 1та тўп киритди.

Ўтган йилги ғолиб: Маҳлиё Сарикова



Йилнинг энг яхши футзалчиси - Даврон Чориев (BMB / Ўзбекистон МТЖ)


Тажрибали футзалчи Даврон Чориев 2023 йил BMB клуби сафида Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди. Ўзбекистон чемпионатида 20та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Терма жамоа таркибида Душанбеда ўтган CAFA мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Афсуски йил охирида жиддий жароҳат олди ва операция столига ётишга мажбур бўлди.

Ўтган йилги ғолиб: Ҳусниддин Нишонов



Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция / Ўзбекистон МТЖ)


Абдуқодир Ҳусанов учун ҳам 2023 йил ёдда қоларли бўлди. Дастлаб март ойида U-20 Осиё кубогида чемпион бўлди, сўнгра Аргентинада ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида дебют қилишга эришди. Ёзда Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубидан Франциянинг "Ланс" клуби сафига трансфер қилинди. Ҳусанов Франция чемпионатида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчига айланди. Бундан ташқари 19 ёшли футболчи Европа чемпионлар лигасида ҳам дебют қилди.

Ўтган йилги ғолиб: Аббос Файзуллаев



Ўтган йилнинг энг яхшилари

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика