Чалханоглунинг янги клуби маълум бўлди
21 июн 2021 17:16
Новости
Чалханоглунинг янги клуби маълум бўлди
"Милан" билан шартномаси шу ойнинг сўнггида якунланадиган туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглу клуб билан шартномани узайтаришни рад этди.
Бу ҳақда журналистлар Фабрицио Романо ва Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Хакан эртага "Интер"да тиббий кўрикдан ўтади ва "нерадзуррилар" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.
"Милан" Чалханоглуга 1,5 млн евро оширилган маош таклиф қилди - 2,5 млндан 4 млнгача. "Интер" эса унга бир мавсум учун 5 миллион тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Милан"га 2017 йилда "Байер"дан 20 миллион евро эвазига ўтганди. У "россонерилар" таркибида 167та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 37та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии