Чалханоглу: "Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш"
25 мар 2025 18:47
Новости
Чалханоглу: "Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш"
"Интер" ва Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу ўз мақсадлари ҳақида гапирди.
"Биз ҳаммасини ютишга умид қиламиз. Шубҳасиз, биз "Интер"ни энг яхши жиҳатдан кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз, зиммамизда улкан масъулият бор. Италияда мен ҳамма нарсани ютиб бўлдим. Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш. Икки йил олдин финалда ютқазганимизни ҳисобга олсак, менинг орзуим у ерга қайтиб, бош совринни ютиш, шунингдек, "Олтин тўп"ни қўлга киритишдир. Кейин эса яна скудеттони қўлга киритиш - бу яна бир муҳим мақсад," - деди футболчи.
31 ёшли туркиялик жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйин ўтказиб, 9та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.
"Интер" Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Бавария" билан тўқнаш келади. Дастлабки ўйин 8 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии