CFA президенти Хаяту Қатардан 1.5 млн. доллар пора олганини рад этди
17 июн 2015 19:16
Новости
CFA президенти Хаяту Қатардан 1.5 млн. доллар пора олганини рад этди
Африка футбол конфедерацияси (CAF) президенти Исса Хаяту ЖЧ-2022 учун Қатарга овоз беришда пора олганини рад этди.
Олдинроқ Қатар делегацияси вакиласи Фаэдра Алмажид Хаятани 1,5 млн. доллар эвазига овозини сотганликда айблаган эди. Кейинроқ эса Алмажид ўз сўзларидан тонди.
"Бу аёлни умуман кўрмаганман. У Анголадага меҳмонхонада Қатардаги одамлар билан учрашганимни айтган. Қачон? Қаерда? Аввалига у бу гапни айтди, кейин эса ёлғон гапирганини тан олди. Бир йилдан сўнг кўрсатмаларини такрорлади. Биз ундан исботларни талаб қилдик, аммо унда булар йўқ" - дейди Хаяту.
Комментарии