RU

Последние новости

11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0

"Цементчи"нинг икки нафар аъзоси Ўзбекистон U-19 терма жамоаси йиғинида! Новости

"Цементчи"нинг икки нафар аъзоси Ўзбекистон U-19 терма жамоаси йиғинида!

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 16–21 апрель кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 18 ва 20 апрель кунлари сербиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Жамоа бош мураббийи Александр Мочинов Сербиядаги йиғинга 18 нафар футболчини таклиф қилди. Қувонарлиси шундаки, бизнинг жамоа бўлмиш “Цементчи”дан икки нафар ёш футболчиларимиз Рахматилла Мирзааҳмадов ва Аббосбек Жумақуловлар ушбу йиғинга таклиф этилди. 

Қуйида Мочинов Сербиядаги йиғинга таклиф этган футболчилар билан танишингиз мумкин.

Дарвозабонлар: Қиличев Жавоҳир (“Бунёдкор”), Умиджон Эргашев (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Раҳматилла Мирзааҳмадов (“Цементчи”), Абдулазиз Ёқубов (“Андижон”), Дилшод Саидов (“Насаф”)

Ярим ҳимоячилар: Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббосбек Жумақулов (“Цементчи”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Остон Ўрунов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Худоёрхон Сагдуллаев (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).

Навбатдаги йиғин Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик режасидан ўрин олган. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.


Аббос Жумақулов


Рахматилло Мирзааҳмедов


“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика